Latest news

11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  0 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  2 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  2 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  6 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  9 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  8 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0

Шерали Бобоқулов: "Бугун биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди" News

Шерали Бобоқулов: "Бугун биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон суперкубоги жавоб учрашуви (“Севинч”-“Металлург” 1:1)дан кейин “Геолог” стадиони анжуманлар залида ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида дастлаб “Металлург W” жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шерали Бобоқулов:

- Бугунги учрашув жуда муҳим учрашув эди. Ўйлайманки, баҳс тенг курашлар остида ўтди. Дастлабки дақиқалардаги имкониятдан фойдаланганимизда бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

- Жамоанинг маҳоратига қойил қолдик. Анча тажрибали бўлган “Севинч” жамоаси билан тенг ўйин кўрсатишди. Олдинги ўйиндаги йирик мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Биз ўз стадионимизда ҳам ёмон ўйнамагандик. Фақат икки бор дарвозабонимизнинг йўл қўйган қўпол хатолари якунда йирик мағлубиятимизга сабаб бўлганди. Шунингдек ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ортиқча босим остида тўп сургандик. Биз руҳий босимни кўтаролмадик.

- Махфуза Туропова ўтган мавсум “Севинч” жамоаси таркибида чиройли ўйинлари билан танилганди. Бугун у “Металлург-” таркибида яхши ўйнай олмади.
- Махфуза ўтган мавсум давралар оралиғида жароҳат олиб мавсум охиригача футбол ўйнай олмаганди. Бугун у майдонда ҳаракат қилган бўлса-да тўла соғайиб кетмаган. Биз унинг тажрибасига суянган ҳолда бугун майдонга туширишга таваккал қилдик.

- Наргиза Абдурасуловани нега захирага олдингиз?
- Режамизда уни эртароқ алмаштириш турганди. Сабаби унинг ўрнига тушган футболчи ҳам тезкор ҳам ўз техникасига эга ёш футболчи ҳисобланади. Бизга бугун Наргиза ўз тажрибаси билан ёрдам беришига умид қилгандик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика