Latest news

21:10Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм" 2:0 (матнли трансляция)  19 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  4 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  5 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  23 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  22 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  14

Шерали Бабакулов: “Тарихни янгилашга тайёрмиз” News

Шерали Бабакулов: “Тарихни янгилашга тайёрмиз”

Хабарингиз бор, эртага аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда “Севинч” жамоаси ҳамда ўз тарихида илк марта “Сўғдиёна-W” финалда баҳс олиб боради. Жиззах футболи тарихида илк бор вилоят жамоаси финалгача етиб борди. Бу эса футбол мутахассислари, кенг жамоатчилик ҳамда жиззахлик мухлисларни хурсанд қилди.  Эртага муҳим баҳс ва тарихий учрашув. Ушбу ўйиндан олдин “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов ҳамда “Сўғдиёна-W” футболчи қизлари Лидия Цема ва Азиза Норбоеванинг нинг фикрлари билан қизиқдик.



- Куни кеча Жиззахда сўнгги машғулотимизни ўтказдик. “Сўғдиёна” академияси тарбияланувчилари билан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Финал баҳсига барча футболчи қизлар тайёр. Муҳими хеч қандай жароҳат йўқ. Футболчилар  рухан ва жисмонан тайёр. Шогирдларимнинг кўзи ёниб турибди. Кимдир олдиндан “Севинч”га кубокни топширган бўлса бу хато. Биз жангга тайёрмиз ва кубок учун курашамиз. Фаолиятим давомида мен учун бу 4 финал. “Севинч” га қарши қандай ўйин олиб бориш кераклигини жуда яхши  биланаман. Финалгача ўйинларини кўриб чиқдик ва ютуқ камчиликларга диққатимизни қаратдик. Биз чемпиоатда кучли жамоаларга қарши тенг ўйинларни олиб бордик. Биз ҳақли равишда финалга чиқдик. Тарихни янгилашга тайёрмиз ва бу учун курашамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, жиззахлик мухлислардан эртага “ОКМК” стадионида бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз. Бундан муҳим баҳсда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун зарур. Бизга ишонинг ва биз қўлдан келганча сизлани хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз - дейди Шерали Бабакулов.



- Жамоамиз жуда ёш ва илк дебют мавсумда жуда катта хажмдаги ишни амалга оширдик. Жамоада ёш футболчи қизлар кўп ва улар ҳам шу финалга чиқишимизга ўз ҳиссаларини қўшди. Мураббийимизни барча кўрсатмаларини бажардик. Финалга чиқиш биз чун тарих. Ҳаммамиз ҳам ҳаяжонли ҳолатдамиз. Ўз олдимизга жиддий мақсад қўйдик. Ғалаба қозонишни жуда хохлаймиз. Жамоадошларимга майдонда бир оила бўлиб, Жиззах вилояти тарихида янги саҳифа бошлайлик ва  ушбу  йилда орузимизни амалга оширишни тилаган бўлар эдим - дейди “Сўғдиёна-W” футболчиси Лидия Цема.




- Финалга чиқишга қадар узоқ йўл босдик. Тўғри кўпчилик осон рақибларга қарши баҳс олиб боришди деди аммо уларга қарши кураш ҳам осон бўлмади. Ҳар бир ўйинда мураббийимиз кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қилдик. “Севинч” дан кам жойимиз йўқ. Қўлимидан келагча Жиззах вилояти шаъни ,рахбариятимизни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Аёллар футбол жамоасини тарихга киритишга имконимиз борича ҳаракат қиламиз - дейди Азиза Норбоева.
 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика