“Шеффилд Юнайтед” дарвозабони АПЛ етакчиси бўлиб турибди
22 oct 2019 08:51
News
“Шеффилд Юнайтед” дарвозабони АПЛ етакчиси бўлиб турибди
“Шеффилд Юнайтед” кеча АПЛнинг 9-тури доирасида ўз уйида “Арсенал”ни 1:0 ҳисобида енгди.
Жамоа дарвозабони Дин Хендерсон АПЛ жорий мавсумида шу тариқа 4-ўйинни “қуруқ” ўтказди. Дин “қуруқ ўйин” ўтказиш бўйича АПЛда етакчилардан бири бўлиб турибди. “Манчестер Сити” посбони Эдерсон ҳам жорий мавсум АПЛда 4 та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Бундан ташқари Дин ўтган мавсум аввалидан ҳисобласа, 25 та “қуруқ ўйин” ўтказди. Бу эса Англиянинг тўртта дивизион клублари посбонлари орасидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобаланади.
Хендерсоннинг трансфер ҳуқуқи “Манчестер Юнайтед”га тегишли.
Link :
Source : Opta
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments