Latest news

12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  0 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  2 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  18 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  31 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  8 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  171 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1

Шавкат Саломов: «3-4 йилдан буён «Шахтёр»да ўйнаётгандекман» News

Шавкат Саломов: «3-4 йилдан буён «Шахтёр»да ўйнаётгандекман»

Қишда Қарағанданинг «Шахтёр» клубига кўчиб ўтган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шавкат Саломов «кончилар» таркибида анча яхши ўйнаб кетди.

Ҳамюртимиз Қарағанда клуби сафида дастлабки 5та ўйинда 2та гол урди ва уч бор голли пас оширди.

У Қозоғистоннинг «Sports.kz» сайтига интервью берди.

— Шавкат, жамоанинг чемпионатдаги старти ҳақида нима дея оласиз?
— Яхши бошладик. Фақат биринчи турда омадимиз келмади. Ўша ўйинда нима етишмаганини айта олмайман... Сўнгра «Актобе» билан дуранг ўйнадик, кейин учта ўйинда ютдик. Ўйлашимча, бу яхши натижа.

— Виктора Кумиков қўл остида ўйнаш қандай?
— Барчаси ажойиб. Унинг услуби, машғулотлар жараёни, барчаси ёқмоқда.

— Сизни «Шахтёр»нинг тўлақонли аъзоси деб атасак бўладими?

— Ҳа. Жамоа яхши, футболчилар анча иноқ. «Шахтёр»да мени яхши қабул қилишди. Бу ерда 3-4 йилдан буён ўйнаётгандекман. Яратганга шукр.

— Кейинги турда «Шахтёр» «Жетису» билан ўйнайди. Бу баҳсга ўзгача тайёрланасизми?

— «Шахтёр» барча жамоага қарши бир хил тайёрланади, рақиб биринчи ўриндами ёки сўнгги ўриндами, фарқи йўқ. Биз доим ғалаба учун ўйнаймиз. «Жетису»га қарши алоҳида тайёрланмайман, мураббий айтган кўрсатмаларни бажараман.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика