Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  6 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  26 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  227 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Шавкат Саидов: Тенг кечган учрашувда омадимиз чопди News

Шавкат Саидов: Тенг кечган учрашувда омадимиз чопди

“Металлург” – “Қизилқум” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг учрашув ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи:  - Мусобақа жадвалида ёнма-ён бораётган жамоаларнинг баҳси ҳамиша муросасиз курашлар остида кечади. Зеро қайд этиладиган натижа жамоанинг кейинги мавқеини белгилаб бериши аниқ. Шу маънода биз ҳам ён қўшниларимиз – “Қизилқум” жамоасига қарши кечадиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи таймда иккила жамоанинг ҳам ўйини қовушмади. Чемпионатимизда юзага келган танаффус клубларнинг ўйинига таъсир ўтказмасдан қолмаганлиги сезилди. Аммо вақт ўтгани сари иккала жамоа ҳам ўз ўйинини топиб борди. Шу боисдан ҳам икки хил таймнинг шоҳиди бўлдик.

Иккинчи тайм мухлисларга манзур бўлди, деб ўйлайман. Жамоалар ҳужумкор футбол намойиш этишди. Ҳар иккала клубда гол киритиш имкониятлари бўлди. Тайм ўрталарида Жасур Ҳасанов дарвозабонимиз билан яккама якка чиққан пайтда, тўғриси омадимиз чопди. Суҳроб Султоновнинг ҳам вазиятни ўқий олганлигига тасанно. Бу эса футболчиларимизни ўйин охирида руҳлантириб юборди ва сўнгги дақиқада уюштириган шиддатли ҳужумимизда Зоҳид Абдуллаев муҳим голини киритди. Навоийликлар ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Улар жуда яхши шаклланган жамоани барпо этишган. Шу йўнилишдаги изланишни давом эттираверишса яқин орада совринли ўринлар учун курашадиган клубга эга бўлишади. Уларга кейинги учрашувларда омад тилайман, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика