Latest news

13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  6 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  5 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Шавкат Саидов: "Металлург”нинг барча ўйинчилари ўзларининг оптимал формасига киришган" News

Шавкат Саидов: "Металлург”нинг барча ўйинчилари ўзларининг оптимал формасига киришган"

"Шўртан" ва "Металлург" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоаси бошлиғи ўз фикрларини билдирди.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: Ўйиннинг белгиланган вақтидан кечроқ бошланиши мезбонлар ўйинчиларига салбий таъсир кўрсатди назаримда.

Спортда “перегорели” – “ёниб бўлишди” деган ибора бор-у, шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Бизнинг футболчиларимиз эса мураббийларнинг кўрсатмаларини аниқ, бекаму-кўст бажаришди.

Майдон эгаларининг дастлабки тазъйиқини бартараф этганимиздан кейин тўп назоратини қўлга олдик. Мезбонларни тўпсиз қолдиришимиз уларнинг ўйинига салбий таъсир кўрсатди. Биринчи тайм тугаб бораётганда жамоамиз тўпурари Шаҳзодбек Нурматов ўзини кўрсатди. Шуни айтиш керак, бугунги кунда “Металлург”нинг барча ўйинчилари ўзларининг оптимал формасига киришган.

Бу “Шўртан”га қарши ўйинда ҳам яққол намоён бўлди. Жисмоний тайёргарлигимизнинг юқорилиги, футболчилар руҳиятининг кўтаринкилиги йирик ғалабамиз омили бўлди. Бизни мавсум давомида қўллаб қувватлаб турган барча инсонларга, фидойи мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Иккинчи даврада ҳам чиройли, мазмунли ўйинларимиз билан ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика