Шавкат Саидов: "Металлург" ўзига яраша ўринни эгаллашга ҳаракат қилади"
01 jul 2017 14:11
News
Шавкат Саидов: "Металлург" ўзига яраша ўринни эгаллашга ҳаракат қилади"
- Биринчи бўлимда анча тартибли ўйнадик. Аммо шунга қарамасдан асосан "Локо" ўйинни назорат қилди. Аммо биз кўплаб вазиятлар ташкил этдик. Қарши ҳужумларда имкониятларга эг абўлгандик. Қанотлар орқали яхши ҳужумларни ташкиллаштирдик. Зохид Абдуллаевда вазиятлар юзага келганди. Гол ҳам уришга муваффақ бўлдик. Биринчи бўлим бизнинг фойдамизда якунланди. Танаффусдан кейин эса жамоамиз консентрацияни йўқотдик. Иккита голни ҳимоячиларимиз эътиборсизлиги сабаб стандарт вазиятидан ўтказиб юбордик. Ҳимоячиларимизнинг эътиборсизлиги, жавобгарсизлиги панд берди. Бу ачинарли ҳолат. Бизда хоҳиш ва истак жуда кучли эди. Аммо бу билан маҳоратни жуда катта фарқи бор. "Локомотив" маҳорат бобида устунлик қилди ва якунда ғалаба қозонди.
Жамоамизнинг ҳар доимги мақсади бу ҳар бир ўйинга ғалаба руҳида тушиб, уч очкони қўлга киритиш. Қолаверса Бекобод кичкина шаҳар, шу боисдан ҳам стадионга келадиган ишқибозларимизни хурсанд қилишни истаймиз.
"Насаф" билан учрашувдан кейинги омадли юриш аслида анча аввал бошланишини керак эди. Туркиядаги йиғиндан кейинги оптимал формага "Насаф" билан ўйиндан кейинкириб олгандик. "Бунёдкор", "Машъал"га қарши ўйинларда пенальтиларни уролмаганимиздан кейин руҳан чўкиб қолгандик. Ўша беллашувларда жамоамиз ўйин бобида рақибига ютқазмаган.
Иккинчи даврада ҳам кетма-кет ғалабалар қозониб, якунда турнир жадвалида ўзимизга яраша ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз.
"Локомотив"да доим юқори мақсадлар қўйилади. Уларда исталган пайт хоҳлаган футболчи бир-бирини ўрнини тўлдиришга қодир. "Локомотив"да ички чемпионатда бу борада муаммо бўлмайди. Чунки уларнинг захираси жуда узун. Масалан Азизбек Амонов деган футболчини бугун кўриб турибман. Ушбу ёш истеъдодли футболчи агарда бизнинг жамоада бўлганида, ҳозир асосий таркибда ўйнарди.
Давралар оралиғида жамоамиз сафида ўзгаришлар бўлади. Кўз остимизга олиб қўйган футболчиларимиз бор.
7 июлдан кейин жамоамизга кимлар келиши ва кимлар кетиши маълум бўлади.
Биз эса иккинчи даврага тайёргарлик дастлаб Чорвоқда, кейинчалик эса доимгидек Чирчиқда давом эттирилади.
Comments