Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Шавкат Саидов "Металлург" бош директори этиб тайинланди News

Шавкат Саидов "Металлург" бош директори этиб тайинланди

"El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation" футбол академияси мажлислар залида "Металлург" клубининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

"Унда "Металлург" вице-президенти Дилшод Аҳмедов иштирок этди. 

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Дилшод Аҳмедов клуб бош директорлигига Шавкат Саидов номзоди тасдиқланганлигини эълон қилди. Бунгача ушбу вазифани бажариб келган Роман Черниковга миннатдорлик билдирилиб, эндиликда у спорт директори лавозимига ўтказилганлиги маълум қилинди. 

"Металлург" вице-президенти Дилшод Аҳмедов энг иқтидорли, илғор ўқувчиларни рағбатлантириб бориш масаласига ҳам алоҳида тўхталди. У шу йилнинг қишидаёқ иккинчи чоракдан сўнг энг намунали ва аълочи тарбияланувчиларни Москва шаҳрига – етакчи футбол клублари академияларига сафарга жўнатиш таклифини илгари сурди. Шунингдек, клуб раҳбари ҳар йили Мадридга 50 нафар тарбияланувчини – "Реал" футбол академиясига малака оширишга юбориш муддатига ўзгартириш киритиш масаласини кўтарди. Келгуси мавсумдан эътиборан Испания сафари баҳор фаслида ўтказилишига келишиб олинди. 

Йиғилиш сўнгида "El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation" футбол академиясига Испаниядан келган янги – УЕФА про лицензиясига эга мутахассислар таништирилди. Координатор Хесус Де Ла Торрэ Куадрадо, йўриқчи ёрдамчиси Хулиан Мехиас ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Давид Эрасларга янги коллективга тез киришиб кетиш ва иқтидорли футболчиларни тарбиялашдек масъулиятли вазифани бажаришда омад ва муваффақият тиланди. Шунинг билан “Металлург” ПФКнинг кенгайтирилган йиғилиши ўз ишини якунлади", – дейилади Бекобод клуби матбуот хизмати хабарида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика