Latest news

12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  0 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  0 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  18 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2 01:39Расман: Александр Исак - "Ливерпуль" футболчиси! Трансфер рекорди янгиланди  12 01:27"Арсенал" ҳимоячиси "Порту"га ўтди  0

Шавкат Саидов: "Мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик" News

Шавкат Саидов: "Мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик"

Учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқов Бекободга ташриф буюрган ОФК назоратчиларини кузатаётганлиги боис жамоа бошлиғи Шавкат Саидовга юзландик:
Бугун мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик деб ўйлайман. Мураббийларнинг ўйинга танлаган тактикачи, футболчиларнинг руҳий кайфиятини кўтаришга қилган саъйи ҳаракатлари ўз самарасини берди. Рустам Тўхтамуродович кўп таъкидлайдилар, ҳар қандай танаффус жамоанинг баҳсларга қўшилиб кетишига салбий таъсир кўрсатади деб. Бу айниқса бизнинг олдинги ўйинимизда яққол сезилганди. “Динамо”га қарши учрашувда ҳам ўйин бошида ҳаяжон, масъулият футболчиларимизга салбий таъсир кўрсатди ва ташаббусни меҳмонларга бериб қўйдик. Ушбу дақиқаларда дарвозабонимиз ва марказий ҳимоячиларимиз жамоа жонига оро кирди. Дониёр Одиловнинг дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарганини ёдга олинг.

Биринчи таймда ҳарорат юқори бўлгач, асосий мақсадимиз меҳмонларни чарчатиш эди. Буни ўйинчиларимиз уддалашди. Иккинчи таймда эса икки тезкор ўйинчини майдонга туширишимиз, ўйин тақдирини ҳал этди. Яна шуни таъкидлаш керакки, бугун футболчилар доимо олдинга интилишди. Энг яхши ҳимоя – ҳужум, қабилида тўп сурдик. Натижада мухлисларга ёқадиган ўйин билан, рақибимизни йирик ҳисобда доғда қолдирдик. Олдинда қийин ўйинлар бизни кутиб турибди. Бироқ йигитлар ҳозирги руҳни сақлаб қолишса, ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсатишимизга ишонаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика