Latest news

08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  0 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  1 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  165 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  9 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0

Шавкат Саидов: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди” News

Шавкат Саидов: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди”

“Қизилқум” — “Металлург” учрашувидан сўнг, биринчи бўлиб меҳмонлар жамоа бошлиғи Шавкат Саидов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Бугунги учрашув жуда қийин ўтишини аввалдан билардик, — дея сўз бошлади Шавкат Неъматович. — Навоийга жамоамиз таркибда жиддий йўқотишлар билан ташриф буюрди. Турли сабабларга кўра, асосий таркиб ўйинчиларидан беш нафари  “Қизилқум”га қарши майдонга туша олмасди. Шунга қарамай, йигитлар бугун шижоат билан тўп суришди. Қолаверса, охирги учрашувлардаги омадсизликдан сўнг, сафардан очко билан уйга қайтиш жуда ёқимли.

— Бутун ўйин давомида ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган кўплаб вазиятлар юзага келди. Аксарият вазиятларда дарвозабонимиз жамоамиз жонига оро кирган бўлса, айрим ҳолатларда ҳимоячиларимиз ҳам ўз ўрниларида бехато ҳаракат қилишди. Йигитларимиз хатти-ҳаракатидан қониқдим.

— Учрашув олдидан ҳимоячиларимизни эҳтиёткорона ҳаракат қилишларини тайинлагандим. Чунки “Қизилқум” таркибида чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобов исталган вақтда рақибни қийин вазиятга солиб қўйиши мумкин эди. Ҳимоячиларимиз кўрсатмаларимизни тўлиқ амалга ошириб, Баҳриддиннинг ўзи истаганидек эркин ҳаракат қилишига йўл қўйишмади. Бир сўз билан айтганда, бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика