Latest news

15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  0 15:02"Арсенал" норвегиялик ҳужумчини нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  7 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0

Шавкат Саидов: "Бугунги "Нефтчи"ни таний олмадим" News

Шавкат Саидов: "Бугунги "Нефтчи"ни таний олмадим"

“Нефтчи” – “Металлург” жамоалари учрашувидан кейин меҳмонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Иккинчи голдан сўнг ҳимояга эътибор қаратдик. Мавсумни омадсиз бошлагандик, ҳозир эса кетма-кет тўртинчи ўйинда ғолиб чиқдик. Бугун рақибдан устунлик қилдик. Биз мавсум бошида оқсагандик, ҳозир шундай вазият "Нефтчи"да бўлаяпти деб ўйлайман. Иккинчи даврада Фарғона клуби бундай вазиятдан чиқиб кетишига тилакдошман.

Зоҳид Абдуллаев уч ёки тўртта гол уриши мумкин эди. Ҳужумчимизда деярли ҳар бир ўйинда камида иккита юз фоизли вазиятлар бўлади. Сўнгги вақтларда ўзини кўрсатмоқда. Бугунга келиб голлари сони 5тага етди. Иккинчи даврада янада кўпроқ гол кутамиз.

Бугунги ўйинда "Нефтчи"ни таний олмай қолдим. Бу жамоа катта тарихга эга бир неча бор чемпион бўлган. Фарғонадан унча мунча жамоалар очко олиб кета олмасди. Вадим Абрамовга бироз вақт керак. Бундай вазиятдан олиб чиқиб кетишига ишонаман", - дейди Шавкат Саидов. 

"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика