Latest news

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  2 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  13 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Шавкат Муллажонов: “Ал-Шааб”нинг таклифига розилик билдирдим” News

Шавкат Муллажонов: “Ал-Шааб”нинг таклифига розилик билдирдим”

Сўнги бир ярим мавсум давомида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепган Шавкат Муллажонов кеча, 6 январь куни, Шаржанинг “Ал-Шааб” клуби билан шартнома имзолади.

30 ёшли марказий ҳимоячимиз БАА чемпионатининг иккинчи қисмида энди шаржаликлар таркибида ҳаракат қилади.

Италиялик машҳур собиқ дарвозабон Вальтер Дзенга бош мураббийлигидаги “Ал-Шааб” Муллажоновнинг ҳисоб бўйича тўртинчи хорижий клубидир. У бунгача Қатарнинг “Ал-Аҳли” (2010/2011нинг 2-ярми, 2011/2012), Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” (2012/2013нинг 1-ярми) ҳамда Хитойнинг “Ляонинь Вувин” (2013) жамоаларида ўйнаган.

- Мен, ўйлаб қарасам, охирги бор майдонга 25 сентябрь куни тушган эканман, - дейди янги легионеримиз. – Бу воқеага уч ойдан ортиқ вақт бўлибди. Иккинчи даврада, маълум сабабларга кўра, мен “Локомотив”да ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Янги мавсум бошланишига ҳам ҳали яна икки ой бор. Орада ушбу катта бўшлиқ пайдо бўлгани учун ҳам мен, гарчи “Ал-Шааб” лигада қолиш учун курашаётган аутсайдерлардан бўлса-да, араблар таклифига розилик билдирдим. Менга айни дамда ўйин амалиёти ҳамда мусобақалашув жараёни жудаям зарур эди. Эътибор берсангиз, мени, гарчи “темирйўлчилар” сафида мавсум сўнгида аксарият вақтимни захира ўриндиғида ўтказган бўлсам-да, миллий терма жамоамизга мунтазам равишда чақираверишди.

Футболчининг агенти Санъат Шарипов ҳам айни шароитда Муллажоновга расмий учрашувлар айни муддаолигини таъкидлади:

- Шавкат Муллажонов катта тажрибага эга ҳимоячи. У мудофаанинг марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам бемалол тўп сура олади. Ўзбекистон терма жамоаси рўйхатидан ҳамиша ўрин олувчи футболчилардан. “Ал-Шааб”ни олдинда кучлилар сафида жон сақлаб қолиш учун кечадиган аёвсиз кураш кутиб турибди. Айнан шундай баҳсларда Шавкат бу ерда катта синовдан ўтади. Бу ҳолат у учун қўшимча имконият: агар шу ярим йил мобайнида у ўзини яхши тарафдан кўрсата олса, келгуси мавсумни ҳимоячимиз баландроқ даражадаги бошқа клубда бошлаши мумкин. Бу эса Муллажонов ўз-ўзидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги муқим ўрнини яқин орада яна ўзида ушлаб қолиши эҳтимоли катталашади дегани. Ният қиламизки, нима бўлганда ҳам, бу ўзгариш терма жамоамиз манфаатига хизмат қилади.

Мухлислар яхши билишади, 2013/2014 йиллардаги мавсумнинг иккинчи ярмида “Ал-Шааб” шарафини ҳамюртимиз Ойбек Қиличев ҳам ҳимоя қилганди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика