Latest news

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  15 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  6 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  10 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни мукофотлади News

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Бугун, 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эътиборлиси, мукофотланганлар орасида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Хитойнинг "Тианжин Теда" клуби футболчиси Одил Аҳмедов ҳам бор. Бугунги тадбирда 33 ёшли футболчи ҳам давлат раҳбаридан мукофотни қабул қилиб олди.

"Биз кейинги йилларда яхши анъанани йўлга қўйиб, юртдошларимизга мукофотларни байрам кунида топшириб келаётган эдик. Афсуски, бу йилги пандемия шароитида одамларимизнинг соғлиғини асраш учун ушбу хайрли тадбирни бироз кейинга суришга тўғри келди. Эзгуликнинг кечи йўқ, дейдилар. Насиб этган экан, мана бугун сизлар билан Янги йил байрами арафасида юзма-юз кўришиб, дийдорлашиб турибмиз", – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари мукофотланганларни табриклаб, уларга ўзининг юксак эҳтиромини билдирди. Ўз ўрнида мукофотланганлар юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирланган эди.


Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика