Latest news

15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  0 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  13 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  0 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  2 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  9 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  4 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9

Шавкат Мирзиёев ОФК раҳбарини қабул қилди News

Шавкат Мирзиёев ОФК раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва ОФК ўртасидаги самарали шериклик мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва ёшларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилгани ва изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон 1994 йилдан буён конфедерация аъзоси ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу ташкилот билан биргаликда футболни ривожлантириш, жумладан, ҳудудларда замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ва мавжудини реконструкция қилиш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, аёллар футболини тараққий эттириш, муҳим халқаро мусобақаларни ўтказиш, техник кўмак бўйича устувор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган кўплаб тадбир ва дастурлар амалга оширилмоқда.



Учрашувда Осиё футбол конфедерацияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ташкил этиш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Конфедерация Ўзбекистонда халқаро даражадаги футбол инфратузилмасини яратиш, услубий таъминот, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, юқори малакали мутахассислар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлашда кўмагини давом эттириши муҳим экани таъкидланди.


ОФК президенти давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда оммавий спортни тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган сиёсатни, жумладан, футбол ривожи қўллаб-қувватланаётганини юксак баҳолади.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришда қатъий экани ҳамда амалий ҳамкорликка қаратилган янги дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.

Rating: +79   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика