Latest news

15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  22 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  22 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди News

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди

Мамлакатимиз жамоатчилиги жудоликка учради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов шу йил 15 март куни оғир хасталик туфайли вафот этди. 

Президент Шавкат Мирзиёев марҳум хонадонига ташриф буюриб, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Мираброр Зуфарович Усмонов 1947 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар иқтисодиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида турли лавозимларда самарали фаолият олиб борган, 1994-2005 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари сифатида истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва савдо тармоқларига раҳбарлик қилган. 

М.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидаги кўп йиллик фаолияти давомида билими, катта ҳаётий тажрибаси билан қонунлар ишлаб чиқилишида фаол иштирок этди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти сифатида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. 

Мираброр Усмоновнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан мукофотланган эди.

Давлатимиз раҳбарининг марҳум хонадонига ташрифи халқимизга хос олижанобликнинг, мамлакат ривожига ҳисса қўшган инсонларга эҳтиромнинг яна бир ифодаси бўлди. Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Президентимиз марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.

– Мираброр Усмонов мустақиллигимизнинг оғир-енгил кунларини тортган, халқимизга, Ватанимизга катта хизматлар қилган улуғ инсон эди. Одамларга қўлидан келганча яхшилик қиларди. Оиласига, юртига, давлатга садоқатли эди. Кейинги пайтларда соғлиги яхши бўлмаса ҳам Сенатнинг ҳамма мажлисларида қатнашишга ҳаракат қилди, фойдам тегсин дерди, – деди давлатимиз раҳбари. 

Таъзияга йиғилганлар Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика