Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди News

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди

Мамлакатимиз жамоатчилиги жудоликка учради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов шу йил 15 март куни оғир хасталик туфайли вафот этди. 

Президент Шавкат Мирзиёев марҳум хонадонига ташриф буюриб, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Мираброр Зуфарович Усмонов 1947 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар иқтисодиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида турли лавозимларда самарали фаолият олиб борган, 1994-2005 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари сифатида истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва савдо тармоқларига раҳбарлик қилган. 

М.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидаги кўп йиллик фаолияти давомида билими, катта ҳаётий тажрибаси билан қонунлар ишлаб чиқилишида фаол иштирок этди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти сифатида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. 

Мираброр Усмоновнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан мукофотланган эди.

Давлатимиз раҳбарининг марҳум хонадонига ташрифи халқимизга хос олижанобликнинг, мамлакат ривожига ҳисса қўшган инсонларга эҳтиромнинг яна бир ифодаси бўлди. Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Президентимиз марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.

– Мираброр Усмонов мустақиллигимизнинг оғир-енгил кунларини тортган, халқимизга, Ватанимизга катта хизматлар қилган улуғ инсон эди. Одамларга қўлидан келганча яхшилик қиларди. Оиласига, юртига, давлатга садоқатли эди. Кейинги пайтларда соғлиги яхши бўлмаса ҳам Сенатнинг ҳамма мажлисларида қатнашишга ҳаракат қилди, фойдам тегсин дерди, – деди давлатимиз раҳбари. 

Таъзияга йиғилганлар Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика