Latest news

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  3 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин? News

Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Суперлига 23-турида “Турон” устидан ғалаба қозонди, - 3:1.

Ўйиндан сўнг “қалдирғочлар” футболчиси Авазбек Ўлмасалиев билан суҳбатлашдик. 

- Авазбек, бугунги ўйиндан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Қизиқарли ва ҳаёжонга тўла ўйин бўлди. Биринчи бўлиб майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин, ҳисобни сақлаб қолишни режалаштиргандик. Чунки “Турон” бизга жиддий қаршилик кўрсатаётганди. Лекин меҳмонлар гол уриб олганидан сўнг, ортга йўл қолмаганини ва охиригача ғалаба учун ўйнадик. Рақибнинг иккинчи голни уриш истагида олдинга ўтиб кетганидан фойдаланган ҳолда, ғалаба голларини уришга муваффақ бўлдик. 

- “Бунёдкор”нинг мавсум давомида барқарор ўйин кўрсатишига нима ҳалақит қилмоқда?

- Тўғриси, бу фикрингизга қўшилмаган бўлардим. “Бунёдкор” ҳар бир ўйинда яхши ўйнамоқда. Фақатгина, омад етишмаслиги сабаб очко йўқотилди. Бундан ташқари, таркибимиздаги айрим ўйинчиларимиз ёрдам бера олишмаяпти. Шу ҳам натижаларимизга бироз таъсир қилмоқда. Шу ўринда жароҳатини даволатаётган Фаррух Икромовнинг тезроқ сафга қайтишини истаймиз. 

- Совринли ўринлар учун кураш қизғин кечмоқда. Айтингчи, “Бунёдкор”нинг бу йўлдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа кўрсата олсак, ишонаманки, биз ҳам совринли ўринларни бирини эгаллашимиз мумкин. Ҳаммаси ўз қўлимизда. 

- “Бунёдкор” билан шартномангиз қачон тугайди? 

- Шартномам шу йилнинг якунига қадар мўжалланган.

- Шартномангиз тугаганидан кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча бу борада ўйлаб кўрганимча йўқ. Мавсум якунига етганидан сўнг бир қарорга келамиз. 

- Собиқ жамоангиз “Нефтчи” Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Келгуси йил учун фарғоналиклар сизга таклиф билан чиқишса, буни қабул қилармидингиз?

- Аввало “Нефтчи”ни Суперлигага йўл олгани билан табриклайман. Ҳозирча таклиф тушгани йўқ. Шу боис бу ҳақида гапиришдан фойда йўқ.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика