Шармандаликнинг охири йўқми? Ўзбекистон Тожикистондан 6та гол ўтказди!
		
		11 aug 2021 21:37
        News	
	 
				 
				Шармандаликнинг охири йўқми? Ўзбекистон Тожикистондан 6та гол ўтказди!
Душанбедаги Марказий ўйингоҳда бўлиб ўтган баҳсда ёш футболчиларимиз 3:6 ҳисобида имкониятни бой беришди. Биринчи бўлимдан сўнг ўсмирларимиз 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрашаётганди.
Сервер Жерпаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси дастлаб 2-8 август кунлари Тошкентда йиғин ўтказди. Шундан сўнг 9 август куни Душанбега йўл олиб, бугун у ерда биринчи ўртоқлик ўйини ўтказилди.
Биринчи баҳсда мезбонлар 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Футболчиларимиздан Амирбек Саидов, Иброҳимжон Турсуналиев ва Оллоберган Каримовлар гол муаллифи бўлишди.
Албатта, бу ўртоқлик ўйини лекин бундай мағлубиятни барибир ҳазм қилиб бўлмайди. Ва буни бир овоздан ўзбек футболи учун шарманда деймиз. Жепаровга ҳам қойил қолмадик.
P.S. Тожикистон U-15га қарши иккинчи ўртоқлик ўйини 13 август куни бўлиб ўтади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
                    Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments