"Шанхай СИПГ"да дуранг, "Бейжинг Гоан" ва "Чанчун Ятай"да ғалаба News

"Шанхай СИПГ"да дуранг, "Бейжинг Гоан" ва "Чанчун Ятай"да ғалаба

Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари тўп тепадиган "Бейжинг Гоан", "Чанчун Ятай" ва "Шанхай СИПГ" клублари Хитой чемпионатининг 13-тур учрашувларини ўтказди.

"Шанхай СИПГ" бу турда "Чангша Гинде" меҳмони бўлди. Иккала жамоадан бир нафардан футболчи четлатилган баҳсда кучлар тенг келди. Одил Аҳмедов қайдномага киритилмади.

"Чангша Гинде" - "Шанхай СИПГ" 1:1

Голлар: Эран Захави 30 - Халк 45.

Ўйин қайдномаси


Анзур Исмоилов тўп тепадиган "Чанчун Ятай" ҳам меҳмонда ўйнади. "Жиангус Саинти"га қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз жамоаси кичик ҳисобда ғалабга эришди. Анзур Исмоилов ўйинда тўлиқ иштирок этди.

"Жиангсу Саинти" - "Чанчун Ятай" 0:1

Гол: Ян Бо Ю 16 (автогол)

Ўйин қайдномаси


Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримецнинг "Бейжин Гоан" клуби 13-турда "Тианжин Теда"ни қабул қилди. Кримец ўйин қайдномасига киритилмади.

"Бейжин Гоан" - "Тианжин Теда" 2:0

Голлар: Бурак Йилмаз 30, Ренато Аугусто 60.

Ўйин қайдномаси

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика