Latest news

08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0 08:22ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади  6 07:54Суперлига. Бугун 7-турга старт берилади  3 07:26«Атлетико» «Реал»нинг кечаги ҳаракатларига кескин муносабат билдирди  11 06:52«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди  2 01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  5 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  32 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  17 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  17 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  12 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  16 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  27 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  31 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  32 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  18

"Шанхай СИПГ" охирги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади News

"Шанхай СИПГ" охирги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган "Шанхай СИПГ" Хитой чемпионатининг охирги тўрт учрашувида ғалаба қозона олмади.

Португалиялик мураббий Андрей Виллаш-Боаш бошқарувидаги жамоа охирги марта 15 июль куни сафарда "Янбиан" клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Шундан бери "Шанхай СИПГ" тўртта ўйинда майдонга тушиб, уч бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта мағлуб бўлди.

Жамоа аввалига ўз майдонида турнир жадвали пешқадами "Гуангжу Эвергранд" билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Агар ўйиннинг 85-дақиқасида Ву Лей гол урмаганида "Шанхай СИПГ" 22 июль куни ўз майдонида ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди, чунки меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинда боришаётганди. 

Кейинги турни сафарда "Шандонг Луненг"га қарши ўтказган шанхайликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аввалига "Шанхай СИПГ" ҳисобни очди. 23-дақиқада Одил Аҳмедовнинг тўп узатиши натижасида тўпурар футболчи Ву Лей гол урди. Лекин кейинчалик 69 ва 87-дақиқаларда майдон эгалари икки бор гол уриб ғалабага эришишди. 

Бу ўйиндан кейин "Шанхай СИПГ" орада Кубокнинг жавоб баҳсини ўтказди. Ўз майдонида "Тианжин Куанжиан"ни қабул қилган жамоа биринчи ўйиндаги 0:3 мағлубият аламини олиб, жавоб беллашувида 4:0 ҳисобида зафар қучди. Орадан уч кун ўтиб мазкур клублар бу сафар чемпионат ўйинида тўқнаш келишди ва бунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ва ниҳоят, кечаги учрашувда "Хебей" меҳмони бўлган Виллаш-Боаш шогирдлари яна дуранг қайд этишди - 2:2. Бунда ҳам "Шанхай СИПГ" ютқазаётганди, аммо 90-дақиқада киритилган гол Аҳмедов жамоадошларини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Гуангжу Эвергранд" 21 ўйиндан 47 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги "Шанхай СИПГ" ҳам 21 учрашувда майдонга тушган ва 42 очко жамғарган. Учинчи ўринни эса "Тианжин Куанжиан" 37 очко билан эгаллаб турибди. 

Футболчимиз Одил Аҳмедов клуби натижалари бизни ҳам бефарқ қолдирмайди. Шу боис умид қиламизки, "Шанхай СИПГ" тез орада "дуранглар эпидемияси"дан чиқиб кетади ва кейинги ўйинлардан ғалаба қозона бошлайди. Қуйида Одил Аҳмедов жамоасининг сентябргача бўлган ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. 

13 август. Хитой чемпионати 

"Шанхай СИПГ" - "Чонгкинг Лифанг"

16 август. Хитой Кубоги

"Шанхай СИПГ" - "Гуангжу Эвергранд"

19 август. Хитой чемпионати 

"Гижу Хенгфенг" - "Шанхай СИПГ"

22 август. Осиё чемпионлар лигаси 

"Шанхай СИПГ" - "Гуангжу Эвергранд"

Х.Холиқов


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика