Latest news

04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  6 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  747 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  167 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1

Шамшод Сариков: "Канчельскис ва Узоқовнинг келишига Алишер Усмонов ҳамда Одил Аҳмедовнинг алоқаси йўқ" News

Шамшод Сариков: "Канчельскис ва Узоқовнинг келишига Алишер Усмонов ҳамда Одил Аҳмедовнинг алоқаси йўқ"

Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков Андрей Канчельскиснинг таништирув маросимидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

- Андрей Канчельскиснинг “Навбаҳор”га келишида асли наманганлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг ҳам ҳиссаси борми?
Шамшод Сариков (Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти): - Бу барчани қизиқтираётган ва ўринли савол бўлди. Биз анчадан буён Алишер Усмонов билан музокара олиб боряпмиз. Таъкидлаганингиздек, у асли наманганлик ва ўз туғилиб-ўсган шаҳрини яхши кўради. Айни пайтда Алишер Бурханович билан ҳомийлик борасида музокара олиб боряпмиз. У ўз ватани - Ўзбекистонни жуда севади ва Алишер Усмонов буни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиеёв билан учрашуви чоғида ҳам эътироф этди. Албатта, Алишер Бурхановичнинг “Навбаҳор”га ҳомийлик ёрдами бериши ва клубимизга  эътибор қаратишидан умидвормиз. Лекин Андрей Канчельскиснинг “Навбаҳор” бош мураббийи лавозимини эгаллашида Алишер Усмоновнинг алоқаси йўқ.  


- “Навбаҳор”га Андрей Канчельскисни олиб келишдан олдин маҳаллий мутахассисларга ҳам таклиф билан чиқилдими?

- Албатта, биз 3 нафар маҳаллий кучли мутахассислар билан музокара олиб бордик. Уларнинг кимлигини ўзинглар ҳам англаган бўлсанглар керак. Номзодлар орасида Равшан Ҳайдаров ва яқиндагина Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қабул қилиб олган Миржалол Қосимовлар бор эди. Аммо биз жамоага айнан Европа футболи ҳавосини олиб кириш учун Андрей Канчельскисни таклиф этдик.  



- “Пахтакор” устози Шота Арвеладзе Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ майсасидан жорий мавсумдаги Наманганда ўтказилган баҳслардан кейинги матбуот анжуманида нолиганди. Майдон ҳолатини яхшилаш борасида қандайдир ишларни амалга ошириш режаси борми?

- Наманганда “Пахтакор”га қарши ўтган учрашувлардан сўнг сўнг пойтахтликлар устози Шота Арвеладзе майдон майсаси ҳақида салбий фикрлар билдирганди. Биринчи ўйиндан кейин майдон чимидан нолиган мутахассис, бир ярим ойдан сўнг яна Наманганга келиб, майдон ҳолати ҳақида яна гапирди. Ҳар қандай футбол мутахассиси ҳам бир ярим ой ичида майсани аъло даражада келтириш мумкин эмаслигини яхши билади. Яъни қисқа вақт оралиғида бу ишни қилиш жуда мушкул. Бунинг учун ҳеч бўлмаганда камида олти ой ёки бир йил вақт кетади. Бу ҳақда жуда кўп бора бош қотирдик. Бу масала бўйича ҳозирда айрим ташкилотлар билан музокара олиб бормоқдамиз. Тез кунларда Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳ майдони билан шуғулланган мутахассислар Наманганга етиб келишади. Айни дамда келгуси йилнинг июнь ойи охирига қадар ўйингоҳ чимини яхши ҳолатга келтиришни ўйлаб турибмиз. Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида фойдаланилган майдон чимларидан олиб келиш режалаштирилган. Ҳозирда Косонсойдаги стадион ҳолатини ҳам ўрганмоқдамиз ва иш режасини ишлаб чиққанмиз. Яқин кунларда бу масала ҳам ўз ечимини топади.

- Алишер Узоқовнинг жамоага таклиф этилишига Одил Аҳмедовнинг алоқаси борми?

- Йўқ. Алишер Узоқовнинг клубга пиар директор бўлишига Одил Аҳмедовнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Алишерни мен яхши биламан. У билан қадрдонмиз. Узоқовнинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика