Latest news

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Шамиль Ярулин: "Футбол клубларига ҳомийлик қилаётганларга қўшимча имтиёзлар берилиши керак" News

Шамиль Ярулин: "Футбол клубларига ҳомийлик қилаётганларга қўшимча имтиёзлар берилиши керак"

Ғузорнинг "Шўртан" клуби сўнгги йилларда оғирдамларни бошдан кечирмоқда.

Клуб юқори лигадан қуйи лигага тушиб кетди, бир вақтлар ишлаб кетган хорижий мураббийларнинг қарздорликлари туфайли ФИФА "Шўртан"га трансферлар учун тақиқ қўйди. Жамоа 2021 йилги Про-Лигани ёш футболчилар билан бошлади ва табиийки натижалар ҳавасқиларли даражада бўлмаяпти. Биз "Шўртан" клуби бош директори Шамиль Ярулин билан муаммоли вазиятлар ҳақида суҳбатлашдик.

- Шамиль Самигулович, "Шўртан"да ҳозирги вазият қандай?

- «Шўртан»даги вазиятни ҳар ҳил баҳоласа бўлади. Бир томондан қийин томонини кўрсатсак иккинчи томондан ушбу қийинчиликлар бартараф этилаётгани вазият яхши эканидан далолат беради. Жамоамиз бирин-кетин муаммоларга дуч келиб уларни ечимини топишга ҳаракат қилаяпти. Бу таъбиий ҳолат. Муаммолар ва тўсиқларни енгибгина биз қандайдир натижаларга эришишимиз мумкин. "Шўртан"даги энг катта муаммолар – ишчилар олдидаги қарздорлик эди. Бунинг бадали клубга қимматга тушди. Лекин бу вазиятда ҳам биз ўзимиз учун катта сабоқ олдик. Кўп йиллар давомида фаолият юритган БЎСМ тарбиялаб беролмаган “ёрдамчи кучини” Академиямизни ишга туширгач қисқа муддатлар ичида яъни сўнгги бир ярим йил ичида ўнга яқин футболчини тарбиялаб уларни асосий таркибга кўшиб олишга эришдик. Туғри ҳали бу футболчиларимиз билан кўп ишлаш керак, лекин бизда бошқа чора йўқ эди. Трансферга таъқиқ, клубни фақат ўз кучига ишониш зарурлигини ва доимий ўз ёрдамчи кучинга эга бўлиш лозимлигни ўргатди. Тўғри бундай жамоани шаклланиши учун бир неча йил вақт керак. Танқидларга ҳам тайёрмиз. Энг жиддий муаммолардан бирини бартараф этдик. 5 июль санасидан трансферлар ойнаси очилади ва "Шўртан" таркибини 2-3 нафар малакали футболчилар билан кучайтиришни кўзлаганмиз. Биз кўп йиллардан бери босиб келган йўлимизни ўзгартиришга қарор қилдик. Биз барчасини академиямиздан бошладик, ҳозир клублар шу тизимга ўтса нафақат клубда, балки футболимизда катта ўзгариш бўлади.

Масалан, айни пайтда миллий терма жамоага янги мураббий қидирмоқдамиз, тўғрими? Футболчиларнинг бугунги салоҳияти билан қандайдир ижобий натижа кўрсатиш эҳтимоли термамизда кам. Биз буни тушуниб турибмиз. Бугунги кунда футбол мактабларимиз йўқ, тушуняпсизми? Пойдевор йўқ жойда ҳеч бир мутаҳассис натижа кўрсатиши амри маҳол. Маълум бир даражага чиқишимиз учун аввало ўз футбол мактабларимизга эга бўлишимиз керак. Биз ишни шундан бошладик. Масалан "Насаф", "Машъал" каби клубларда иш ёмон кетаётгани йўқ. "Насаф"да ишлаган инсон сифатида айтишим мумкинки, бу клубнинг лойиҳаси кўп йиллик бир ёки икки йиллик эмас. Эсласангиз Нуриддин Зайниев ўз ишини ажойиб тарзда бажариб кетди. Кейинчалик Баҳром Давлатов академияни йўлга қўя олди. Кейин мен келгач Спутникдаги комплексда ишга туширилди, стадион реконструкция қилинди. Сўнгги раҳбари ҳам ўзидан яхши натижаларни албатта қолдиришига ишонаман. Умуман ҳамма нарса бир кишига боғлиқ эмас. "Насаф"даги тизим барча клубларда қўлланилсагина бизда натижа бўлади.

Биз эндигина ўзимизни ўнглаб олдик деб турган пайтимизда, яна клубимизда ўзгаришлар содир бўлди. Айни дамда уларнинг ижобий ёки салбий томонини кўрсатиб, айтиб беролмайман. Бироқ бу ўзгаришлар клубимиз фаолиятига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди, бу аниқ. Гап, Вазирлар Маҳкамасининг 30 апрелдаги №261-сонли қарори ҳақида кетмоқда. Унга кўра клубимиз Таъсисчиси сифатида – Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тайинланиб, клубга ҳомийлик қилиш вазифаси “Худудгазтаъминот” АЖга топширилди. Янги таъсисчи янги ҳомийга бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз зарурлигини етказиш анча куч ва вақт талаб қилади деб ҳисоблайман. Сабаби, аввалги бош ҳомийимиз “Ўзбекнефтгаз” АЖ клубимиз ривожига улкан ҳисса қўшган ва ушбу қарор чиққан кунига қадар ҳам бизнинг клубимизнинг инфратузилмаси деярли тўлалигича бош ҳомий балансидан таъминланиб, таъмирланиб келинган дея оламан.





- Нима учун мавсум ўртасида ҳомий ўзгарди?

- Мавсум ўртасида ҳомийни ўзгартириш фикри кимдан чиқди, билмайман. Бу борада баъзи мутахассисларнинг Ўзбек клубларининг фаолият юритиш системаси АФК ва ФИФА талабларига жавоб бермаслиги тўғрисида фикрларига ҳам кўзимиз тушган эди. Балки шу фикрлар мутассадиларимизни тезкор қарор чиқаришларига сабаб бўлгандир. Улар тўғри йўл тутишган ва клубларимизнинг фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган. Бироқ бу ерда ҳам айрим жиҳатлар, ҳусусиятлар бироз назардан четда қолиб кетган. Бошқа клублар ҳақида гапирмайман. Ўзимиз дуч келган муаммоларга қайтаман. “Шўртан” ФК, унинг стадиони, академияси, машғулот майдонлари, офиси кўп йиллар давомида клубнинг бош ҳомийси бўлган “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармаси (ҳозирги кунда"Ўзбекнефтегаз"АЖ)нинг балансида ва ушбу ташкилот томонидан ва ҳисобидан беғараз ёрдам сифатида таъминланиб, таъмирланиб келинган (жумладан, газ, свет, ичимлик ва майдонларни суғориш учун сув таъминоти ҳам). Бу каби катта инфратузилмани, ўзига тегишли бўлмаган объектларни таъминлаш учун маблағ сарфлайдиган ташкилот борлигига кўзим етмайди. Улар буни қилишга мажбур ҳам эмаслар аслида. Клубимизга “Худудгазтаъминот” АЖ ҳомийлик қилган тақдирда, клуб инфраструктурасини ким таъминлайди ва биз “Ўзбекнефтегаз”АЖ ўзига тегишли бўлган барча объектларни бизга кейин беғараз ёрдам сифатида фойдаланишга берадими, бундан унга нима наф, деган жиддий саволлар вужудга келиб қолди. Бу таъбиий ҳол, лекин юқорида айтганимдек қарор қабул қилиш жараёнида инобатга олинмаган ва назардан четда қолдирилган факт. Бу каби кейинчалик “Шўртан” фаолиятини жиддий муаммолар гирдобига етакловчи масалални ечимини топилишида амалий кўмак беришларини илтимос қилган ҳолда ЎФА ва ЎзПФЛга ҳам бир неча бор мурожаат қилдик. Мен ЎФА, ПФЛга раҳмат айтаман, бизни муамоларимизни тинглаётганлар тушунишаётгани ва бизни имкон қадар қўллаб-қувватлаб келаётгани учун. Биз барча қарзларни тўладик. Легионерлар билан муаммоларни ҳал қилдик. Клуб тоза ва равон йўлга чиқиб олди. Лекин айни пайтда, биз яна анча муаммолар билан юзлашдик бу қарор сабабли. Клубимиз банкрот бўлиши мумкин. Бу алабатта клубнинг ички муаммолари ва биз уларни ҳам тез орада мутассадилар билан биргаликда ижобий ҳал этамиз деган умиддаман.

- Бу жиддий муаммонинг ечими бормикан?

- Излаган имкон топади албатта. Қарор бир томонлама қабул қилиб бўлинди. Биз бунинг учун ҳеч кимни айблай олмаймиз, бизнинг бунга ҳаққимиз ҳам йўқ. Бу бизнинг ваколатимизга ҳам кирмайди. Бизда ҳозирча бу қарордан сўнг вужудга келадиган муаммоларнининг рўйхатини тузиб, уларни бартараф қилиш чоралари бўйича талаблар ва таклифлар ўрганилиши учун ЎФА, ПФЛ, Клуб, Таъсисчи ва Ҳомийни бир стол атрофига жамлаш зарур ва ушбу масалаларга жойида ечим топиш даркор. Клубларда муаммолар бир талай. Клубларда ВАР тизимини шакллантириш учун видеокамералар ва ускуналар ҳарид қилиниши зарур деган талаблар қуйилган. Клублардаги прожектор муаммосининг ўзи талайгина сарф ҳаражатларни талаб қилади. Ҳомий бу талабни сметадан доимий тарзда ўчириб келади. Лекин ПФЛ ва ЎФАдан жавобгарлик ва огоҳлантириш хатлари келишда давом этмоқда. Агарда улар ҳам биз каби муаммолар ва талаблар харитасини ҳомий олдида очиб, биз билан биргаликда Ҳомийдан талаб қилмаса биз ўттирган жойимизда ўтираверамиз. Барча бирдек эътибор қаратиши керак клуб муаммоларига. Ҳомий ҳукуматимизнинг қарорига кўра албатта клубга ҳамкорлик қилиши шарт. Лекин, ўзингиз ўйлаб кўринг, бундан унга нима наф? У ўзига тегишли бўлмаган яна бир бегона қўшимча ташкилотни маблағ билан таъмирлаш буйруғини олган, унга бўйсинишга мажбур. Лекин клуб ёки ҳукумат ушбу ташкилотни қайси томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр ва буни амалга ошира оладими? Қани уйғунлик? Қани қарши реакция, алоқа? Сиз сиздан фақат ўзини манфаътини кўзлайдиган ва сиздан доимий равишда фойдаланадиган инсонни ҳурмат қилмаганингиз каби, жавобий қўллаб-қувватлаш ва кўмак бўлмаса, ўзаро ҳурмат ҳам ўз ўрнини йўқотади.

Олдин "Насаф", "Севинч" жамоаларида ҳомий жуда ақлли йул тутган эди. Заводда 10та цех бўлса, клуб у учун 11-цех ҳисобланарди. Сабаби, 10 йил олдин спорт мактабларини қурган, спорт ривожаланишига ҳисса қўшган ҳомий 3-5 фоиз солиқдан озод қилиниши керак, деган қарор бор эди. Ҳозирги ҳомийга ҳеч нарсани қизиғи йўқ. Унинг ўзида заводни ривожлантиришга пули бўлмаса нима қилсин. Ҳозирда 10 миллиард берадими, 5 миллиард берадими ҳомийга ҳеч қандай имтиёз йўқ. Жавобгарлик ҳам йўқ. Шу сабаб, биз ҳам ҳомийга палон сўм бер, дейишга ҳаққимиз ҳам йўқ. Боиси ҳомийнинг ўзига ҳам қийин бўлмоқда. Давлат корхоналаридан миллиард миллиард пулларни олиб имтиёз бермаслик нотўғри. Бироқ ҳукумат томонидан Ҳомийларнинг ҳам сай-ҳаракатлари эътиборга олинсамақсадга мувофиқ бўларди. Ҳусусий клуб қилиш учун бирор бизнесмен ҳам мамлакатимизда топилишига ишонмайман, айниқса яқин йиларда. Чунки унинг ҳаражатлари кўп. АФК ва ФИФАнинг талаблари бисёр. Бунга реал қараш керак. Бундан ташқари, клубларни ҳусусийлаштириш учун тайёргарлик жараёни жиддий бўлиши керак.
"Шўртан"дек клубни йўқотсак келажак авлодга ҳусусан Ғузор ҳудудидаги ёшларга катта зарар етади. Мақсадимиз Ҳомийни бизни қўллаб-қувватлашга туртки ва сабаблар яратишдир. Ҳомийлик қиладиганларга қўшимча имтиёзлар бериш даркор деб ҳисоблайман. Шундагина клублардаги муаммолар ўз ечимини топади.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика