Latest news

15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  1 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  4 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  8 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6

Шакири: "Швейцарияда Роналду йўқ, биз ўзгача ўйин кўрсатишимиз керак" News

Шакири: "Швейцарияда Роналду йўқ, биз ўзгача ўйин кўрсатишимиз керак"

Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жердан Шакири 6 декабрь куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 1/8 финалида Португалия билан ўйиндан кутаётган умиди билан ўртоқлашди.

"Бу мен учун бутунлай бошқача бўлади, чунки бу ўртоқлик ўйини ёки Миллатлар Лигаси эмас. Босим юқори ва шунинг учун футболчилар бу босимга қандай дош беришлари муҳим.

Ўзгача ўйин кўрсатишимиз лозим. Ростини айтсам, Португалия яхши жамоа ва мен учун улар бу ўйинда ҳам фаворит, аммо биз ўз фазилатларимизни биламиз. Биз ўзгача ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва уларга жуда кўп муаммо келтирамиз.

Асосийси, бутун жамоанинг ўзига хос ўйнаши, чунки биласиз, биз Швейцариямиз – таркибимизда Криштиану йўқ. Агар ҳамма ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олса, бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият борлигига ишончим комил", – деди Шакири.

Португалия – Швейцария учрашуви 6 декабрь куни 23:59 да бошланади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика