Latest news

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  2 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  2 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Шакира ЖЧ-2014 ёпилиш маросимида куйлайди News

Шакира ЖЧ-2014 ёпилиш маросимида куйлайди

Колумбиялик хонанда Шакира Бразилияда давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014 ёпилиш маросимида иштирок этади.
Хабар беришларича, хонанда ўзининг «La-La-La» номли хит қўшиғини Карлос Браун билан бирга ижро этади.

«Мен ҳаяжондаман, чунки олдимда ёпилиш маросимида иштирок этиш вазифаси турибди», – деди Шакира.

«Табиий сабабларга кўра мен билан футбол ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилган (Испания терма жамоаси ҳимоячиси Херард Пике Шакиранинг турмуш ўртоғи ҳисобланади), шу сабабли ҳам ушбу мусобақа кўплаб одамлар учун қанчалик муҳим аҳамият касб этишини яхши ҳис қиламан», – деди хонанда.

«Мен бу ерга қайтиш ва ёпилиш маросимида куйлаш имконияти тақдим этилгани учун миннатдорлик билдираман. Ишқибозлар менинг қўшиғимни қўллаб-қувватлашди ва улар учун буни яна бир бор ижро этиб беришни хоҳлайман», – дея Шакиранинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ФИФА расмий сайти.

Маълумот учун, футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳсларининг ёпилиш маросими 13 июль, якшанба куни Рио-де-Жанейродаги «Маракана» стадионида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика