Latest news

21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  22 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6

Шакер Зуаги: "Зоб-Аҳан" яхши ҳимояланди" News

Шакер Зуаги: "Зоб-Аҳан" яхши ҳимояланди"

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Шакер Зуаги "Зоб-Аҳан"га қарши кечган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашуви (0:0) ҳақида фикр билдирди.

"Ғалаба қозонмаганимиз ранжитди, аммо бунга ўзимиз айбдормиз. Бу чемпионлар лигаси. Ушбу турнирда имкониятлардан унумли фойдаланиш керак. "Зоб-Аҳан" яхши ҳимояланди ва жамоа шакилланган эканлиги кўриниб турди.

Жароҳатга келадиган бўлсак 100% тайёр эмасдим ва ўйнаш оғир бўлди, аммо бундай баҳсларда жароҳатларни унутиш керак, айниқса учрашув бизнинг стадионда ўтса. Бугун майдонда бор кучим билан ҳаракат қилдим, бу етарли бўлмади.

Меҳмондаги баҳсда ғалаба қозонишга имконятимиз бўлади. "Зоб-Аҳан"нинг ҳам кучсиз томонлари бор. Уларнинг ўйинини яхши ўргандик. Эронликларда тажриба етарли. Бундай учрашувларда ғалаба қозониш учун имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур.

Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор. Агар биринчи баҳсдагидек ўйнашда давом этсак, яхши натижага эришишимиз мумкин. Гуруҳдаги барча жамоалар даражаси деярли бир хил" - дейди Зуаги.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика