Шакер Зуаги "Олмалиқ"ни тарк этди?!
23 nov 2014 18:42
News
Шакер Зуаги "Олмалиқ"ни тарк этди?!
Жорий мавсум чемпионатимизда иштирок этган легионерлар орасида аълоҳида ажралиб турган Шакер Зуаги илк мавсумидаёқ ўзидан илиқ таассурот қолдира олди.
Тунислик футболчи "Олмалиқ"нинг омадли харидларидан бири бўлди десак адашмаймиз. 29 ёшли легионер жорий мавсум клуби сафида миллий чемпионат ўйинларининг 22тасида майдонга тушиб, 1765 дақиқа ҳаракат қилди. Ўз ҳисобига эса 4та гол ёздириб қўйишга эришди. Бизнингча Игорь Шквирин ҳам Зуагининг ҳаракатларидан тўла қониққан бўлса керак.
Олинган маълумотларга кўра, тунислик футболчининг олмалиқликлар билан шартномаси тугаб бормоқда. Унга Тошкентнинг "Бунёдкор" ва бошқа клублардан қизиқиш бор. Шу боис Шакер кейинги фаолиятини "Олмалиқ"да ўтказмаслик эҳтимоли юқори.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments