Latest news

23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  5 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  10 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  724 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  1 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  149 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17

Шаҳзодбек Нурматов: "Терма жамоадан таклиф келишини кутмаган эдим" News

Шаҳзодбек Нурматов: "Терма жамоадан таклиф келишини кутмаган эдим"

Хабарингиз бор, кеча Миржалол Қосимов Ўзбекистон Миллий терма жамоасини Вьетнам ва Гонконгга қарши таркибини эълон қилди.
Ушбу таркибга биринчи бор жалб этилган "Металлург" клуби ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов championat.asia сайтига дастлабки фикрларини билдириб ўтди.

"Очиғи ҳали терма жамоадан таклиф келишини кутмаган эдим. Ўзимни олдимга қўйган энг катта мақсадим шу бўлишига қарамай биринчи бор эшитиб жуда ҳайратландим. Менга ишонганларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Гарчи ҳали якуний таркиб эълон қилинмаган бўлса ҳам терма жамоага жалб этилиш бу барча футболчининг энг катта орзуси ҳисобланади. Бу маъсулиятни олиб юриш улкан шараф ва бундай маъсулиятни оқлашимга ишонаман. Ҳозирда Қаршида эртанги учрашувга тайёрланаяпмиз ва "Шўртан"га қарши учрашувдан сўнг терма жамоага бориб қўшиламан. Терма жамоамизнинг олдида турган икки муҳим учрашувда керакли натижани қўлга киритиш учун ҳамма бирдек ҳаракат қилади".

- Терма жамоамизда ҳужум борасида кўпдан буён муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу эса сизга янада кўпроқ маъсулият юклайди. Бу борада қандай фикрдасиз?
- Ҳужумда ўйнаш бошқа нуқталардан кўра қийинроқ. Шахсан менда ҳам бундай вазиятлар бўлиб туради. Ҳар доим мухлис сўнгги нуқтани қўювчига ишонади ва барча хатолик шу нуқтада кўринади. Ўйлашимча ҳужумда бизда тажрибали футболчилар ҳам етарли. Ундан ташқари бир неча тенгдошларим ҳам ўйнамоқда. Биз кўпроқ гол уриб натижага эришмоқчимиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика