Latest news

14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  0 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  24 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6

Шаҳзодбек Нурматов: "Насаф"ни ютишимизга ишонч бор эди" News

Шаҳзодбек Нурматов: "Насаф"ни ютишимизга ишонч бор эди"

Олий лиганинг 9-тур учрашуви "Насаф" - "Металлург" (0:1) ўйинидан сўнг бекободликлар ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов сайтимиз орқали ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйиндан жуда хурсандмиз. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Омад бугун биз томонда бўлди. Аввалги ўйинларда ҳам ёмон ҳаракат қилмагандик. Бироқ омад биздан юз угираётган эди. Ҳамма омадни Қаршига йиғиб қўйган эканмиз. Барча йигитлар "Насаф" билан бўлган баҳсда жуда яхши ўйнашди. Пенальти бормиди? Мен жарима майдончаси ичида йиқилганимда рақиб билан тўқнашув бўлганди. Футболчи оёғимга тепганди. Буни ҳакамлар ҳам кўришди. Лекин менга ўйинни давом эттирсанг бўларди дейишди. Бу ҳеч ҳам симуляция эмасди. Симуляцияга тоқатим йўқ. Агарда тўқнашув бўлмаса йиқилиш одатим йўқ. Таклифлар? Ҳозирча жим-жит. Ҳар қандай таклифларни биринчи даврадан сўнг кўриб чиқишим мумкин. Давралар оралиғида янгиликлар бўлиб қолиши мумкин", - дейди "Металлург" ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов.


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика