Latest news

18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  1 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  2 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   29 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  1 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  3 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  36 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  5

Шаҳзод Убайдуллаев: “Хомяков жамоани ижобий томонга ўзгартира олди” News

Шаҳзод Убайдуллаев: “Хомяков жамоани ижобий томонга ўзгартира олди”

“Машъал”даги фаолияти билан барчага таниш бўлиб улгурган бўлган Александр Хомяков, бу ишини водий жамоасида ҳам давом эттириб, жамоадаги умидли футболчилардан жойида унумли тарзда фойдаланмоқда.

 Дониёр Абдуманнопов, Шахзод Убайдуллаев кабилар шулар жумласидандир.

“Сурхон”га қарши кечган баҳсда дубл қайд этиб, ғалабага муносиб улуш қўшган Шаҳзод Убайдуллаевни суҳбатга чорлаб айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

- Суҳбатимиз аввалида ўзингиз ҳақингизда икки оғиз маълумот берсангиз...

- Мен 1998 йилнинг 2 март куни Наманган вилояти Косонсой туманида таваллуд топганман. Оилада олти кишимиз. Мен иккинчи фарзандман.

- Миллионлар ўйинига ошно тутиншингизга ким сабабчи бўлган?

- Дадам Умид Жўраев, профессионал футбол билан шуғулланган. Уларнниг касбини давом эттиришга астойдил ҳаракат қиляпман. Биринчи мураббийим эса Зокир ака, аниқ фамиляси эса ёдимда йўқ. Чунки у вақтда мен олти ёшда эдим. Мени ҳақиқий, катта футболга тайёрлаган, бор билим тажрибасини аямаган устозим Умархон Атахонов бўлади. У киши ҳозирда Наманган футбол академиясида фаолият юритмоқда.



- Жорий мавсум бошида Андижонга сизни ким таклиф қилди?

- Элдор Сакаев ва унинг ёрдамчиси Диёр Мирзабоев.

- Мавсум ўртасидаги мураббийлар алмашинуви жамоага қай томонлама таъсир ўтказди?

- Сакаев ва Саидов билан биринчи бор бирга ишлашим. Александр Хамяковни яхши биламан, олдин Муборакда унинг қўл остида ўйнаганман. Қаттиққўл, талабчан ва ишни қандай ташкил қилишни биладиган мураббий. Менинг фикримча Хомяковни келиши натижаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

- Иккинчи даврада жамоадошларингизни ўзгартира олган жиҳатни айта оласизми?

- Кўп нарса мураббийга ҳам боғлиқ деб ўйлайман. Александр Андреевич келгач ҳамма нарсани ўзгартирди. Шунингдек жисмоний тарафлама анча ўсишга эришганмизни айтиб ўтиш жоиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика