Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Шаҳзод Шайманов: “Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади” News

Шаҳзод Шайманов: “Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади”

Бу йилги олий лига баҳсларига ҳам якун ясалди. Муборакнинг “Машъал” жамоаси бу йил ўтган йилги натижасини такрорлай олмади.

Биз бунга нима сабаб бўлганини билиш мақсадида “Машъал” клуби футболчиси Шаҳзод Шайманов билан  суҳбатлашдик.

-  Бу йилги мавсум сиз ва жамоангиз учун қандай ўтди?

-  Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади. Ўтган йилги натижамизни яхшиламоқчи эдик. Ўзимга келадиган бўлсам бироз бўлсада ўсишга эришдим. Бу йил ўтган йилгига қараганда ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлдим ва рақиблар дарвозасини бир неча бор ишғол қилдим.

-  Рахбарият бу йилги натижасидан рахбарият қониқиш ҳосил қилдими?
-  Мени фикримча қониқиш ҳосил қилишди.

-  Футболчиларчи?
-  Кимнидир қониқтиргандир, лекин мени эмас. Биз бунданда юқорироқ ўринга лойиқ эдик.



-  Қониқарсиз иштирок этишингларга нима сабаб бўлди?
-  Бунинг сабаби омадсиз иштирок, деб ўйлайман.

-  Жамоадаги ўзгаришларчи?
-  Албатта, ўзгаришлар бироз бўлсада салбий натижамизга таъсир қилди.

-  Бу йилги чемпионатда қайси жамоага қарши ўтказилган баҳс сизлар учун оғир кечди?
-  Бу сўзсиз “Локомотив” жамоасига қарши кечган ўйин. Чунки “темирйўлчилар” бизга қарши учрашувларда бир бош устун бўлиб ҳаракат қилишди.

-  Мана мавсум якунланди, клуб билан шартномангиз 31 декабрда ўз ниҳиясига етади. Рахбарият сизга янги шартнома таклиф қилдими ёки бошқа клублардан қизиқишлар борми?
-  Ҳозирча ҳеч ким менга алоқага чиқмади. Агарда таклифлар бўлса албатта бундан хабар топасизлар. Агарда “Машъал”дан кучлироқ жамоадан таклиф бўлиб қолса ўша жамоага ўтишим мумкин. Қолганини вақт кўрсатади.

-  Яқин кунларда қишки йиғинни бошлаймиз. Янги йилдан сўнг барчаси маълум бўлади.
- Жавобларингиз учун раҳмат.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика