Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Шаҳзод Шайманов: "Футболсиз қолиш қийин бўлар экан" News

Шаҳзод Шайманов: "Футболсиз қолиш қийин бўлар экан"

"Локомотив" сафига шу мавсум қўшилган Шаҳзод Шайманов бугун туғилган кунини нишонлаяпти. Шаҳзод 28 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан ундан қисқача интервью олдик. 

- Шаҳзод, аввало туғилган кун билан табриклаймиз! Байрамни нишонлаш қандай бўляпти?

- Эътибор ва табрик учун раҳмат. Туғилган кунни ҳамма қатори оила даврасида нишонлаяпмиз. 

 

- Карантин пайтида нималар билан бандсиз?

- Бу ўринда энг асосийси уйда қолиб карантин қоидаларига амал қилишдир. Мен ҳам шунга амал қиляпман. 

 

- Жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш учун нималар қиляпсиз?

- Жамоамиз мураббийлари томонидан тузиб берилган дастур бўйича ҳар кунги жисмоний машқларни қилиб турибман. Имкон қадар ўз формамни ушлашга ҳаракат қиляпман. 

 

- Футболни қанчалик соғиндингиз?

- Тўғрисини айтсам, футболсиз қолиш жуда қийин экан. Лекин на илож. Ҳеч ким илгари бундай ҳолатга тушмаганди. Албатта, севимли ишингизни соғинмай бўлмайди. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси ортда қолиб яна машғулотларга қайтамиз. 


- Нима деб ўйлайсиз, карантиндан кейин яна ўйин ритмига тушиб олиш қийин бўладими?

- Бирданига мослашиб кетиш қийин бўлиши мумкин, лекин уйда ҳам машқлар қилиб турганимизни инобатга олиб тезроқ ритмга мослашиб олишга ҳаракат қиламиз. 


- Кун бўйи уйда зерикиб қолмаслик учун қандай тавсияларни берасиз? 

- Карантин пайтида уйда ўтиравериб зерикиб қолмаслик учун авваламбор қизиқарли киоблар ўқишни, спорт билан шуғулланишни, уй ишларига кўмаклашишни ва қизиқарли теледастурларни кўриб боришни маслаҳат берган бўлардим. 


- Шу кунларда китоб ўқияпсизми?

- Ҳа, китоб ўқиш билан машғулман. Учқун Назаровнинг "Чаён йили" асарини мутолаа қиляпман.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика