Latest news

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  9 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  2 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  17

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик" News

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик"

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин эронликлар мураббийи Муҳаммад Навази ўз фикрларини билдирди.

"Барчага раҳмат. Аввало футболчиларга раҳмат айтамоқчиман. Улар бугун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Улар жуда ҳам чарчашди. Олдин ҳам айтгандим, Қатарга Эрондаги муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Аммо бу баҳона бўла олмайди. Бу биз учун катта тажриба бўлди. Кейинги мавсумда янада кучлироқ бўлиб қайтамиз. "Пахтакор" жуда кучли жамоа ва бугун улар буни исботлашди. Барча жабҳада ютқаздик дея олмайман, Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик. Муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман.

Бу мусобақа биз учун яхши ўтди. Қатарга меҳмондўстлик учун раҳмат. Менимча Жаҳон чемпионати ҳам ажойиб тарзда ўтади. Камчилик томонларини айтадиган бўлсам олтита клуб билан бир меҳмонхонада яшаш ва у ердан ҳеч қаерга чиқмаслик руҳий томонлама оғир, - дейди Навази.

- "Шаҳр Ходро" ОЧЛда биронта гол ура олмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бизнинг таркиб янги ва бу мусобақага бир ой давомида бирга тайёрландик холос. Қайтараман, ташқи муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Бу мусобақа биз учун тажриба мактаби бўлди ва кўплаб имкониятлар яратиб улардан фойдалана олмадик. Бундай ўйинлар тажриба тўплаш учун жуда муҳим.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика