Шаҳобиддин Тешабоев 60 ёшда
27 mar 2019 20:08
News
Шаҳобиддин Тешабоев 60 ёшда
Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси ҳамда вилоят футбол жамоатчилиги вилоят футбол Ассоциацияси мутахассиси Шаҳобиддин Тешабоевни таваллуд кунининг 60 йиллиги муносабати билан табриклайди.
Шаҳобиддин ака Тешабоев ўзининг 40 йилдан ортиқ меҳнат фаолияти давомида оддий ишчи вазифасидан то вилоят болалар футболига масъул мутахассис лавозимларида ишлади. Ҳозирги кунда ҳам у ўзининг бой тажрибаси ва малакасини ёш мутахассисларга ўргатиб келмоқда.
Айниқса, вилоят футбол Ассоциациясида ҳамда футбол мактаб интернатидаги 12 йиллик фаолияти давомида у ушбу соҳанинг ривожида бевосита фаол иштирок этди. Биргина унинг саъй-ҳаракатлари сабабли вилоятдаги мунтазам равишда футбол билан шуғулланувчи болалар сони ўтган ўн йилликда сезиларли равишда ошгани фикримизнинг яққол исботидир.
Бу ва бошқа самарали меҳнатлари бугун бутун бир Фарғона вилояти спорт жамоатчилигининг эътирофида, эъзозидадир.
Яна бир бор вилоятимиз спортчилари ва шогирдлари ҳамда касбдошлари номидан Шаҳобиддин акани муборак 60 ёши билан табриклаймиз.
Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси жамоаси
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments