Latest news

22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  1 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  7 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13

Шаҳбоз Эркинов «Навбаҳор»да, Шукурали Пўлатов келиши мумкин News

Шаҳбоз Эркинов «Навбаҳор»да, Шукурали Пўлатов келиши мумкин

Мамлакатимизнинг маҳоратли ҳужумчиларидан бири Шаҳбоз Эркинов ҳам янги мавсумни «Навбаҳор»да ўтказадиган бўлди.
Жамоамиз мураббийлар штаби ҳужумдаги рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор ҳужумчилар билан музокараларга киришишганди. Якунда Шаҳбоз Эркинов вариантида тўхташга қарор қилинди. 2013 йилги мавсумни «Олмалиқ» жамоасида ўтказган ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти бор нишонга олганди. Мухлисларимизнинг ёдларида бўлса Олмалиқда ўтган «олмалиқ» - «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги биринчи давра учрашувида айнан Эркинов ҳисобни очишга эришганди. Аммо, якунда Шаҳбознинг голи олмалиқликларга фойда келтирмаганди. Чунки, футболчиларимиз меҳмонда 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишганди. Мавсумлар оралиғида «Олмалиқ»ни тарк этган ҳужумчи Самарқанднинг «Динамо» клуби сафида мавсумга тайёргарлик кўраётганди.

Навбатдаги чемпионатда «Навбаҳор» шарафини яна бир маҳоратли футболчилардан бири Шукурали Пўлатов ҳимоя қилиши мумкин. «Нефтчи»нинг собиқ футболчиси мавсумлар оралиғида «Бунёдкор» йиғинида иштирок этаётганди. «Нефтчи»нинг бошқа собиқ футболчилари Мансур Саидов ҳамда Бахтиёр Ёқубовларни янги мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказишларига олдинроқ ойдинлик киритилганди. Хуллас, Бахтиёр Ашурматов наманганлик мухлисларни хурсанд қилишга қодир жамоани шакллантиришга астойдил ҳаракат қилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика