Latest news

18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  0 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  3 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  22 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  45 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  4 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  7

Шаҳбоз Эркинов "аждарлар" сафидаги илк голини "Насаф"га урди News

Шаҳбоз Эркинов "аждарлар" сафидаги илк голини "Насаф"га урди

Tags :  Насаф
Қаршининг "Насаф" клуби ўз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарликларни давом эттирмоқда.

Кеча “Насаф” футболчилари иккига бўлинган ҳолда ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.

Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Учрашувдаги голларни Азамат Алланиёзов (2), Фозил Мусаев ва Шахбоз Эркиновлар (пенальтидан) киритишди.

Назорат учрашувида қуйидаги футболчилар майдонга тушишди. Жамоамиз футболчилари майдонда кўк ва оқ футболкаларда ҳаракат қилишди.

“Кўклар”: Жавоҳир Комилов, Илдар Маматказин, Деян Больевич, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фозил Мусаев, Баҳром Абдураҳимов, Фаррух Сайфиев, Огнен Красич, Аслиддин Абдиев, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Хушбаков.

“Оқлар”: Максим Криушев, Шерзод Аъзамов, Игорь Голбан, Никита Павленко, Собит Синдоров, Сайдулло Раҳматов, Нажмиддин Нормуродов, Акмал Муродов, Ислом Рашидхонов, Азамат Алланиёзов, Дониёр Нарзуллаев.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Жавоҳир Комилов ўрнига Санжар Қувватов, Аслиддин Абдиев ўрнига Шахбоз Эркинов ва Собит Синдоров ўрнига Ислом Рашидхоновлар майдонга тушишди.

Жамоамиз сафига яқинда келиб қўшилган сербиялик легионер асосан ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилди, биринчи бўлимда унинг амалга оширган бурчак тўпини Фозил Мусаев голга айлантирди.

Бугун шунингдек жамоамиз қароргоҳига “Спорт” телеканалининг журналистлари ҳам ташриф буюришди. Учрашув жараёнининг қизиқарли дақиқаларини тасвирга олишди ва жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевичдан интервью ҳам олишди.

Интервьюда Рўзиқул Бердиев жумладан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-Тайёргарликларни 14 июлдан бошладик, шу куни футболчиларимиз Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишди ва 15 июлдан клубимиз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарликларни олиб бормоқдамиз. Йиғинимиз 21 июлга қадар давом этади. 21 июл куни Самарқандда “Динамо” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказамиз. Кейин жамоамиз футболчиларига икки кунлик дам олиш эълон қиламиз ва дам олишдан сўнг ўз майдонимизда бўладиган Ўзбекистон Кубоги чорак финали жавоб учрашувига тайёргарликни бошлаймиз. Тайёргарлик жараёнида асосий эътиборни футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга ва техникасига ҳамда жамоамизнинг тактик маҳоратини оширишга қаратмоқдамиз.

Жамоамизни айрим ўйинчилар тарк этишди ва баъзи ўйинчиларимиз жароҳатларини даволатиш билан машғул бўлишмоқда. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун янги футболчиларни таклиф қилдик. Булар, сербиялик Огнен Красич, россиялик Игорь Голбан ва ҳужумчи Шахбоз Эркиновлардир. Бундан ташқари ҳам бир неча футболчилар машғулотларимизда иштирок этишмоқда. Жамоада ким қолиши ёки кетиши 21 июлдан кейин маълум бўлади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика