Latest news

11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  3 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  5 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  4 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  4 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  34 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1

Шаҳбоз Беғамов: "Реал" "Бавария" учун осон ва керакли рақиб" News

Шаҳбоз Беғамов: "Реал" "Бавария" учун осон ва керакли рақиб"

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал баҳси "Реал" - "Бавария" ўйини олдидан сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Реал" - "Бавария" энг даҳшатли тўқнашув. Менимча, бунданда зўр ёки қизиқарлироқ тўқнашувни қидириб топиш қийин. Бу жамоалар ўртасидаги кўплаб ўйинларни эсланг, ҳар бири ўзгача кечган. Ҳеч бир ўйин мухлисларни зериктириб қўймаган. Бугун ҳам шундай бўлишига шубҳа йўқ. "Реал" ҳозирги пайтда ўзининг энг яхши спорт формасида десак бўлади. Жамоа мавсумдаги илк совринни ҳам ютишга улгурди.

Иштаҳа овқат пайтида келишини яхши биламиз. Лекин "Бавария" ҳам анча иштаҳаси юқори жамоа ҳисобланади. Мюнхен клуби ўйинида бироз салбий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. "Реал"да эса аксинча. Аммо бу бугунги ўйингача бўлган ҳолатлар. Натижалар борасида ҳам имкониятлар деярли тенг. "Бавария" футболчилари совринларни қўлга киритишдан зерикиб қолмадик, биз яна курашамиз ва янги совринларни ютмоқчимиз дейишмоқда. "Реал" футболчилари эса халқаро майдондаги ютуқларга жуда ташна ҳолатдалар.

Бу ўйинда ҳеч кимнинг имконияти юқори ҳам эмас. Ёки қайсидир жамоаники пас ҳам эмас. Одатда икки ўйинлик тўқнашувда ким майдонда зўрлигини исботлай олса, ўша жамоа ютади. Бу борада "Реал" "Бавария" учун осонроқ ва керакли рақиб. Сабаби, "Бавария" нисбатан кучсизроқ футбол намойиш этадиган клубларга қарши бор кучи билан ўйнолмайди. Уларга етарли мотивация етишмай қолади. Буни Дэвид Мойеснинг собиқ жамоасига қарши ўйинда ҳам кўрдик. Уларга гол керак бўлган вақтда эса,  тезда голлар ёғдириб ташлай олишди. "Реал" эса айни пайтда жуда кучли футбол намойиш этмоқда. Уларнинг таркибида юлдузлар ва ўта кучли ижрочилар жамланишган.

"Бавария" учрашув аввалидан билади, қандай ва қай тарзда ҳаракат қилишни. Уларга сўнгги ўйинларда етишмай қолаётган мотивация ва иштиёқ айнан бугунги "Реал"га қарши ўйинда қайта уйғонишига шубҳа йўқ. Роналдо ва Бэйл мадридликларнинг асосий қуроли. Роналдо немислар учун эски таниш. Унга қарши Лам ва Боатенг қандай қилиб ўйнашни сув қилиб ичиб юборишган. Гарет Бэйл эса бошқа масала. Менимча, бугунги ўйинда шу футболчини Алаба зарарсизлантира олса, унда марра "Бавария"ники. Имкониятлар ҳар доим тенг бўлган. Шахсий фикримча, бугун майдон эгалари "Бавария"ни доғда қолдира олишмайди. "Бавария"нинг қанотлари, яъни "Роббери"нинг ўйини қовушса, унда Мадрид жамоасини омадгина мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин бўлади. 

Яна шуни айтиш керакки, агарда учрашувда тезкор гол киритилса, қайси жамоа уришини фарқи йўқ. Ўйин янада гўзаллашади ва жамоалардан очиқ футбол кўрамиз. Мухлислар эса ҳақиқий футбол завқини ҳис этишади. "Реал" жуда кучли рақиб. Зўр ўйнайди. Лекин "Бавария" билан ўйинда буни исботлаши ҳар доим қийинлашиб қолади. "Бавария"га айнан "Реал"дек рақиблар керак. Буни ўтган йилги "Барселона" мисолида ҳам кўргандик. Қизиқарли ва томошабоп футбол бўлади. Мадридда триллер бўлади. Ким аслида "киллер" бўлишини эса майдондаги жанг кўрсатиб беради. Кучли жамоа ўз кучини кўрсатсин ва ҳақлиси ғалаба қозонаверсин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика