Latest news

01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  0 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1

Шаҳбоз Беғамов Диёр Холматовни Италиянинг қайси клубида кутишаётганини айтди News

Шаҳбоз Беғамов Диёр Холматовни Италиянинг қайси клубида кутишаётганини айтди

Бугун интернетда Диёр Холматовнинг Италия А сериясига кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида қуйидагича пост қолдирди:

"Равшан Салимов "Пахтакор"да ишлаши бу ҳамма нарсани билади ёки доим тўғри маълумот беради дегани эмас.

"Эмполи" Диёр Холматовнинг Таиландга қарши ўйинидан кейин футболчига жиддий қизиқиб қолган ва табиийки дастлаб футболчининг трансферига қизиқиб клубга мурожаат қилган.

Бу эса трансфернинг ташаббускори қайсидир раҳбар эканлигини англатмайди.

Ҳозирда футболчи ва клуб ўртасида шартнома бор ёки йўқлиги очиқ савол, адашмасам.

Клуб расмий саҳифасида Холматовнинг шартномаси узайтирилгани ҳақида сўнгги ахборот 2021 йили 21 декабрь ойида берилган ва ўшанда 2023 йил якунига қадар битим имзоланган.

Агар шу маълумотга ишонилса, унда Холматов айни пайтда эркин агент бўлиши мумкин.

Масалан, Равшан Салимов Фарруҳ Сайфиевнинг трансфери бўйича ҳаммадан аввал билса ёки билмаса ҳам "Нефтчи"га қўйиб юбордик", деб нотўғри маълумот тарқатган инсон.

Хуллас, хулоса ўзингиздан. Диёр Холматовга эса тезроқ Европага кетишини тилаб қоламан. "Эмполи"да уни кутишаётгани ҳақиқат :-)

"Пахтакор"дан кўпчилик кетмоқчи ва тез орада яна бир бошқа трансферни кўрасизлар. Яъни клуб трансфер қилганини эмас, балки футболчи эркин агент сифатида Европага кетгани ҳақида гап.

Инсайд беришни тўхтатганман, аммо Диёр Холматов масаласида кўпчилик қизиққани ва сўрагани учун билганларимни шу ерда қолдиргандим", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида


"Пахтакор" клуби ходими: "Футболчимизнинг Италия А сериясига ўтаётгани ҳақидаги хабарларда асос бор, лекин..."        

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика