Latest news

14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  12 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  6 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  25 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4

Шацких: "Яхши от кейин чопади" News

Шацких: "Яхши от кейин чопади"

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйинидан ва "шерлар" чемпионликка эришганидан сўнг ғолиб жамоа устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.



- Мавсум қандай ўтди деган саволга натижаларимиз жавоб берсин. Бир яхши мақол бор, "Яхши от кейин чопади". Биз узоқ масофада кучли эканлигимизни кўрсатиб қўйдик. Чемпионмиз. Рақибни ишончли тарзда мағлубиятга учратдик. Йирик ҳисобдаги ғалабага эришишимиз мумкин эди, аммо шуниси ҳам етарли. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Энди йигитлар таътилга чиқишади, баъзилар эса терма жамоада бироз меҳнат қилишига тўғри келади.

- Иккинчи даврадаги "Пахтакор" бириничи даврадагисидан сезиларли даражада фарқ қилди. Бунга қандай эришдингиз?

- Ҳаммасига вақт керак. Иш бошлаганимизда йигитлар учун деярли барча нарса биринчи мартадек эди. Бунинг устига мавсумга тайёргарлик муваффақиятсиз ўтган. Йигитларнинг рухий ва жисмоний ҳолати яхши бўлмаган. Шу сабабли улар тушиниши учун вақт керак бўлди. Футболчилар эшитишди ва тушинишди. Бу ўз маҳсулини берди. Сўнгги турларда мен хоҳлаган "Пахтакор"ни кўра олдим. Келаси мавсум "шерлар" янада кучли, тезкор ва яхшироқ бўлади.

- Бу мавсум ортда қолди. Келаси мавсумда жамоани Чемпионлар лигаси кутиб турибди. Ушбу турнирда иштирок этиш учун кучли легионерлар керак. Шундай футболчиларни олиб келасизми?

- Бу ерда ҳамма футболни тушунадиганга ўхшайди, лекин ҳеч ким жамоани бошқармайди. Легионерлар бизни қониқтирадими, йўқми, буни биз ҳал қиламиз. Албатта, келаси мавсум учун таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Чемпионлар лигаси стартига ҳали анча вақт бор. Сентябрдаку тўғрими? Мавсумни якунлаётганимизда бу турнир бошланаётган бўлади. Ҳозир ҳам баъзи ғояларимиз бор. Футболчилар ўсиши учун жамоада соғлом рақобат бўлиши керак. Рақобат бўлмаса ўйинчилар ҳеч қачон ўсишга эришмайди. Биз ҳар бир позицияда икки нафар тенг футболчи бўлишини хоҳлаймиз. Шундагина жамоа сифатида ривожлана оламиз. Таркибни кучайтирамиз - дейди Максим Шацких.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика