Latest news

23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  0 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  26 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  25 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6

Шацких: "Вице-президент қарорига кўра мавсум охиригача майдонга тушмас эканман" News

Шацких: "Вице-президент қарорига кўра мавсум охиригача майдонга тушмас эканман"

Украинанинг "Говерла" клубининг уч нафар асосий таркиб футболчилари мавсум охирига қадар майдонга тушишмайди.
Футбол 1 телеканалининг хабарига кўра, Максим Шацких, Андрей Хомин ва Олег Герасимюк бу мавсумнинг кейинги ўйинларида иштирок этишмайди.

"Мен билан мураббий гаплашди. Унга клуб вице-президенти телефон қилиб бизни майдонга туширмасликни айтибди. Ҳозирча бунинг сабабини билганим йўқ", - дейди Максим Шацких.

"Мураббий айтганидек жамоа билан машғулот ўтказаяпман, лекин қолган ўйинларда иштирок этамас эканман. Машғулотларда қатнашавераман, "Говерла" билан яна бир йиллик шартномам бор".

Клуб вице-президенти эса бу хабарни тўқима деб айтмоқда. 

"Шахсан мен бош мураббийнинг қарорига аралаша олмайман. Шу боис бу хабар ёлғон. Мен Вячеслав Викторовичга фақат таклиф беришим мумкин, лекин қандайдир таъқиқ қўя олмайман. Бу умуман ёлғон", - дейди Александр Шуфрич.

Жамоа бош мураббийи Вячеслав Грозний Шацкихнинг қайдномадан ўрин олмаслигини шундай изоҳлади:

"Шацкихнинг иссиғи бор эди, у бир ой майдонга туша олгани йўқ. Текширув унинг касаллигини аниқлай олмади. Уни "Черноморец"га қарши бир тайм ўйнатиб кўрдим, аммо ўз даражасига қайта олмаган экан. Бундай тажрибали футболчини захирада ушлаб ўтиришдан қандай маъно бор?".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика