Latest news

17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  0 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  4 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  1 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  3 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  8 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  18 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  9 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  17

Шацких: "Бугун гўё катта профессор, академиклардек майдонга тушдик" News

Шацких: "Бугун гўё катта профессор, академиклардек майдонга тушдик"

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Олимпик" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


Ўйин ҳақида

- Хайрли кеч. Бугун иштиёқ тарафлама ютқаздик. Худди катта профессор, академиклардек майдонга тушдик. Қийинчиликларга мослашишга ўрганиб қолдик. Гол ўтказмагунимизча ёки қандайдир мушкул ҳолатга келсак, ўйин намойиш этишни бошлаймиз. Дастлабки сонияларданоқ ўйинга киришиб кета олмаймиз, бунга нима сабаб бўлишини билмайман. Бу биринчи бор содир бўлаётгани йўқ. 

- Бугунги ўйинда жамоага Банашак етишмади деб ўйлайсизми? 

- Балки шундай бўлиши мумкин. Эҳтимол, у таркибда бўлганида, ўйин ўзгариб кетган бўларди. Сардор Рашидов ҳужумчи сифатида, унинг ортида эса Черан ўйнади. Аммо гап бунда эмас. Рақиб 4 марта зарба бериб, 3 та гол урди. Бизда вазиятлар етарлича бўлди, аммо гол ура олмадик. Муаммо шунда. 

- Ўтказилган голда дарвозабоннинг айби борми?

- Мағлубиятга ҳамма айбдор. Вазиятларни қайта кўриб чиқамиз. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Футболчиларимиз биз истаган вазифаларни бажара олишмади. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади, шунчаки майдонга чиқиб, ғалаба қозона олмайсиз. Барча жамоалар ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам қандай ўйнашни яхши билади. Биз ҳаммасига тайёр бўлишимиз кераклигини йиғинларда ҳам таъкидлаб келдик. Буни ҳар доим таъкидлаб келаман.

- Кейинги турда ротацияга қўл урасизми?

- Ротация қила олмаймиз. Бизга футболчилар етишмаяпти. 8 нафар ўйинчимиз терма жамоа ихтиёрида. Улар орасида асосий таркиб футболчилари ҳам бор. Мухлислар захирадан футболчилар туширимизни истаяпти. Хўп, захирадан кимни майдонга туширамиз? Ҳолат шундай, чунки "Пахтакор" терма жамоалар ҳомийси. У ерда 6 нафар, бу ерда 8 нафар ўйинчимиз бор. "Олимпик" футболчиларининг ҳаммаси "Пахтакор" ўйинчилари. 60 кишини ташкил қиладиган қайднома топшира олмаймиз. Тушуняпсизми?  Ҳечқиси йўқ, бу биринчи тур, холос. Ҳали ҳаммаси олдинда.

- U-20 термасида 8 нафар "Пахтакор" футболчиси бор. Шуни ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига йўл олиши "Пахтакор" учун фойдалими ёки зарарми? Агар ЖЧга чиқса, майга қадар терма йиғинлар ташкил қилишда давом этади. Бу ҳолатда "Пахтакор" захирасидан айрилади...

- Албатта, терма жамоага мухлислик қиламиз. Лекин юрагим футболчилар шу ерда (клубда) бўлишларини хоҳлаяпти. Улар "Пахтакор"га фойда келтирган бўларди. Аммо термага мухлислик қиламиз ва уларнинг ЖЧга чиқишини хоҳлаймиз. Биз уларни қайдномадан чиқариб, кейин яна қайтариш имконига эга эмасмиз. Қайднома чекланган. Бу борада қийинчиликлар бор.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика