Latest news

17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  1 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  2 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8

Шацких, Бақоев ва Карпенко: "Бизни қўллаб турган барчага раҳмат" News

Шацких, Бақоев ва Карпенко: "Бизни қўллаб турган барчага раҳмат"

Ўзбекистон - Уммон (0:1) учрашувидан сўнг терма жамоадаги сўнгги ўйинларини ўтказган учта футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Улуғбек Бақоев: "Бугунги байрам учун барчага раҳмат. Ўйлайманки бизнинг ўрнимизни ёшлар муносиб боса олишади".

Максим Шацких: "Бизни шунча вақт давомида қўллаб турганларга раҳмат айтаман. Бугунги тадбирни ташкил этганларга раҳмат. Терма жамоа билан бирга Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмаганим армоним бўлиб қолади. Биз терма сафидаги барча ўйинларда мухлислар учун ўйнадик, барчага раҳмат".

Виктор Карпенко: "Иккала шеригимнинг фикрига қўшиламан. Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар ўсиб келишмоқда. Уларга йўл бериш вақти келганди. Инсонинг ёшини алдаб бўлмайди. Бизни қўллаб турганларга миннатдорчилик билдираман".


- Терма жамоадаги энг ёрқин вазиятни ёдга олсангизлар?

Виктор Карпенко: "Менимча термадаги ҳар бир ўйинда майдонга тушиш сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ҳаяжонлик вазият бўлади. Минглаб мухлислар сени стадиондан туриб қўллаб туришади".

Максим Шацких: "Термадаги ўйинларим орасида бирданига БААга қарши ўйин ёдимга тушаверади (ОК-2000 саралаши. 1999 йил 27 ноябрь). Бундан ташқари Самарқандда кечган Озарбойжонга қарши дебют ўйиним ҳам ёдимда".

Улуғбек Бақоев: "Осиё кубоги-2011 чорак финалидаги Иорданияга қарши баҳс! Бундан ташқари "Озоди" стадионида Эронга урган голим"


- Олег Шацких ҳозир нималар билан машғул?
Максим Шацких:
Акам ҳозирда Москвада яшамоқда. Фирмада бизнес билан шуғулланмоқда. Ўзбек дўстлари билан йиғилиб ҳамон футбол ўйнаб туришибди. Унга албатта саломингизни етказиб қўяман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика