Latest news

12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  0 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  5 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  6 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр" News

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 3-тур доирасидаги АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дубайликлар устози Маҳди Али Ҳасан иштирок этди.

"Ўйин биз учун жуда муҳим. Айниқса "Ҳилол"дан учралган мағлубиятдан кейин имкониятларимизни яхшилаб олишимиз зарур. АГМК билан бўладиган баҳс муҳим аҳамият касб этади. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш қийин кечмоқда. Лекин мен таркибдаги барча футболчиларимга тўлиқ ишонаман. Олмалиқликлар билан бўладиган иккита баҳс ҳал қилувчи бўлади. Биз кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш ва уни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз. Эҳтиёткорлик ва дадилликни сақлаб қолишимиз керак бўлади. Ўтган ўйинда мағлубият жисмоний тарафлама юзага келган инқироз туфайли бўлди. "Ҳилол" билан майдон марказида кўп тўп йўқотдик. Эртага Машарипов қайтади ва у АГМК билан ўйинга ҳар тарафлама тайёр. Хоҳ жисмонан, хоҳ руҳан Жалол АГМКга қарши жангга тайёр. Эртага Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан. Ўйин сифати ҳам ошади", дейди 56 ёшли мутахассис. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика