Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  12 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  12 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

"Шабаб Ал Аҳли" бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйинда Азмунни майдонга туширмаганимга бир қанча сабаб бор" News

"Шабаб Ал Аҳли" бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйинда Азмунни майдонга туширмаганимга бир қанча сабаб бор"

ОЧЛ-2 доирасида “Насаф”га қарши ўйиндан кейин (1:2) ташкил этилган матбуот анжуманида "Шабаб Ал Аҳли" бош мураббийи Паулу Соуза иштирок этди.

- Бугунги ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ғалаба билан "Насаф" бош мураббийи ва футболчиларини табриклайман. Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Рақиб жамоанинг иккинчи бўлимдаги ўйинини эътироф этиш жоиз. Улар танаффусдан буткул бошқача кайфиятда чиқишди ва ўйин тизгинини ўзгартиришди. Шогирдларим баъзи вазиятларда позиция танлашда хатога йўл қўйишди. Қолаверса, иккинчи бўлимда йигитларда толиқиш аломатлари пайдо бўлди. Шу боис, ўзгаришлар амалга оширдик. Бироқ захирадан майдонга тушган ўйинчилар ўзини оқламади. Бундан ташқари, иккинчи голни ўтказиб юборишимиздан аввалроқ жуда қулай имкониятдан унумли фойдалана олмагандик. Футболда шундай нақл бор: "Сен урмасанг — сенга уришади". Бу гап амалда ўз тасдиғини топди. "Насаф" иккинчи бўлимдаги ўйини эвазига ҳақли ғалаба қозонди, мени рақибни табриклашдан бошқа чорам йўқ.

- Бугунги ўйинда Сардор Азмунни майдонга тушириш эҳтиёжи пайдо бўлмадими?
- Азмуннинг бизга ёрдами теккан бўларди. У истеъдодли ҳужумчи ва позицияларга очилиш ҳамда сўнгги қарорни қабул қилишда бошқалардан тажрибалироқ ҳисобланади. Аммо унинг майдонга туширмаганимга бир қанча сабаб бор. Азмунга бироз вақт керак. Ҳозирча таркибда унинг ўрнини босадиган футболчилар бор. Шу билан бирга, у жароҳатлар туфайли охирги икки йилда ўйин амалиётига эга бўлмади. Сардор эски формасини тиклаб олса, бизга катта ёрдами тегади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика