Latest news

22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  2 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  45 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  2 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1

“Севинч” ПФКнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди News

“Севинч” ПФКнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўз тарихида ўн иккинчи Ўзбекистон чемпионлигини, тўққиз карра Ўзбекистон кубогини қўлга киритган “Севинч” жамоасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросими “Геолог” маданий ва спорт соғломлаштириш мажмуаси ҳудудидаги “Дельфин” ресторанида ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида “Севинч” профессионал футбол клуби президенти, “Шўртан газ кимё мажмуаси” маъсулияти чекланган жамияти директори О.Ш.Темиров ва бош ҳомий ташкилотининг раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг аёллар футболи бўйича координатори А.Б.Файзиев, вилоят ҳокимлиги вакиллари, “Насаф” ПФК, “Шўртан” ПФК ҳамда “Машъал” ПФК раҳбарлари, шунингдек бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишди.

Тақдирлаш маросимида клуб президенти О.Ш.Темиров сўзга чиқиб, “Севинч” жамоасининг бу йилги мавсумда қўлга киритган ютуқлари билан самимий муборакбод этди.

Тақдирлаш маросимида футболчиларга ва мураббийларга чемпионлик олтин медаллари ва Ўзбекистон аёллар футболи асосациясининг 1-даражали дипломи тантанали равишда топширилди.



Еттита номинация бўйича ғолибларга махсус ёрлиқлар ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

“Севинч” жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги “Йил кашфиёти” номинациясига – Мафтуна Шойимова, “Энг ёш ҳужумчи” номинациясига – Малика Бурханова, “Энг яхши дарвозабон” номинациясига – Ольга Кахарова, “Энг яхши ҳимоячи” номинациясига – Камола Рискиева, “Энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясига – Феруза Турдибоева, “Энг кўп майдонга тушган ўйинчи” номинациясига – Зумрат Назарова ва “Энг яхши тўпурари” номинациясига жамоа сардори ва ҳужумчиси – Зебо Жўраевалар сазовор бўлишди.

Тантанали маросимда “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш.С.Ярулин, “Шўртан” ПФК бош директори Ш.М.Намозов, “Машъал” ПФК спорт директори А.Р.Юмангуловлар “Севинч” жамоасини бу йилги ютуқлари билан самимий табриклашиб, клуб номидан эсдалик совғаларини топширишди.

Маросимда “Севинч” профессионал футбол клуби менеджери Н.Н.Халилов ва жамоамиз бош мураббийи В.Н.Ханлар бош ҳомий – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига клубимиз номидан ташаккурномалар топширишди.

Тақдирлаш маросими кўтаринки кайфиятда – хурсандчилик ва ўйин-кулгу билан бўлиб ўтди.


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика