Latest news

17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  0 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  11 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5

“Севинч” жамоаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида News

“Севинч” жамоаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида

Ўн карра Ўзбекистон чемпиони тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган Қаршининг “Севинч” жамоаси таркибида бу йилдан катта ўзгаришлар бўлади.

Жамоамизни бир қатор тажрибали ва кўп йиллар жамоада тўп тепган ўйинчилар тарк этишмоқда. Таркибмизда таниш ибора билан айтганда, “авлодлар алмашинуви” рўй берадиган кўринади.

Демак, моҳир ҳужумчимиз ва жамоамиз тўпурари Зебо Жўраева янги мавсумдан фаолиятини Ғузорнинг “Шўртан Lady” жамоасида давом эттиради. Дарвозабонимиз Ольга Кахарова эса Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ҳужумчи Маҳлиё Сарикова, ярим ҳимоячиларимиз Феруза Турдибоева ва Зумрат Назаровалар Бекободнинг “Металлург W” жамоаси сафига бориб қўшилишди.

Яна бир тажрибали ҳимоячимиз Маҳлиё Юсупова футболчилик фаолиятини якунлади.

Клубимиз мураббийлар штаби жамоани тарк этган ўйинчилар ўрнини бунгача Муборакнинг “Машъал W” жамоасида ўйнаган, аслида “Севинч” клуби тарбияланувчилари бўлган бир қатор ёш футболчи қизлар ҳисобига тўлдиришга қарор қилишди. Жумладан, ҳимоячи Феруза Бобохўжаева, ҳужумчилар Мафтуна Панжиева, Севара Нормуродова, Шоира Қултўраева ва Шахноза Қурбоновалардир. Шуни таъкидлаш жоизки, бу ёш футболчи қизларимиз Бахром Норсафаров бошчилигидаги мамлакатимизнинг U-19 терма жамоасининг ҳам ўйинчилари ҳисобланишади. Жамоамиз сафига бундай ёш футболчилардан яна қўшилиши кутилмоқда.

Ҳозирги кунда жамоамиз сафида яна бир ўйинчи кўрикдан ўтмоқда, бу муқаддам Бекободнинг “Металлург W” жамоаси сафида фаолият юритган тажрибали ярим ҳимоячи Нозима Эргашевадир. Агар бу футболчи мураббийларимизга маъқул келса, янги мавсумдан жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

“Севинч” клуби олдига бу йилги мавсумда ҳам Ўзбекистон аёллар футболидаги барча совринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Владислав Хан, Бахром Норсафаров, Константин Смирнов ва Ольга Беловалардан иборат клубимиз мураббийлар штаби ана шу вазифаларни бажариш учун ўз иш режаларини ишлаб чиқишган ва бу режаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

“Севинч” жамоамиз ҳозирги кунда Қарши шаҳридаги қароргоҳида янги футбол мавсумига тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Жамоамиз 12-16 феврал кунлари Тошкентда бўладиган мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг 2-турида иштирок этади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика