Latest news

16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  0 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  0 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  3 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  8 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1

"Севинч" “Андижанка” футболчисини ўз сафига қўшиб олди News

"Севинч" “Андижанка” футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Қаршининг “Севинч” жамоаси давралар оралиғида селекция ишларини ҳам муваффақиятли олиб борди.

Бунгача Андижоннинг “Андижанка” жамоасида фаолият юритган иқтидорли ҳимоячи Гулхайё Маннобоева эндиликда “Севинч” жамоамизда тўп тепадиган бўлди. Маннобоева билан клубимиз ўртасида расман шартнома имзоланди.

Гулхайё Маннобоева ўзбек аёллар футболидаги ёш ва иқтидорли ҳимоячи ҳисобланади. Гулхайё 2015 йилдан бери Ўзбекистон U-19 ўсмир қизлар терма жамоасида ҳам тўп тепиб келади. У шу вақт мобайнида терма жамоамиз ютуқларига ўз ҳиссасини қўшишга ҳам улгурди.

Футболчи ҳақида умумий маълумотлар

Исми шарифи
: Маннобоева Гулхайё Қудрат қизи

Туғилган санаси: 4 июл 1998 йил (19 ёш)

Туғилган жойи: Фарғона шаҳри

Бўйи: 168 см

Оғирлиги: 54 кг

Амплуаси: ҳимоячи

Рақами: 3

Ўйнаган клублари:

2013 – 2017 йиллар – “Андижанка” клуби, Андижон шаҳри

2017 йил, иккинчи даврадан “Севинч” клуби футболчиси

Ўзбекистон U-19 ўсмир қизлар терма жамоаси аъзоси. Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги ушбу терма жамоа сафида 2015 йидан буён тўп тепади.

Гулхайё Маннобоеванинг жамоамиз сафидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

Суратда: Маннобоева тўп билан

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика