Latest news

20:00Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Хоразм" (онлайн ҳисоб)  1 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  1 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  4 18:59"Арсенал" Габриэл билан янги шартнома имзолайди  0 18:36Адейеми "Ювентус" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди   1 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Японияга етиб борди  1 17:29Расман: "Севилья" "Интер" ярим ҳимоячиси трансферини эълон қилди  1 17:06"Агар Мудрикни 100 млн еврога сотиб олишган бўлса, Глушенковнинг нархи 200 млн"  0 16:30"Зенит" "Марсель" футболчисига 10 млн евро маош таклиф қилган, лекин...  1 16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  6 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2 14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  6 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1

"Севилья" - Европа лигаси ғолиби! News

"Севилья" - Европа лигаси ғолиби!

Европа лигаси финал учрашуви "Севилья" - "Бенфика" баҳсида испанияликлар рақибларини "лоторея" ўйинида ортда қолдиришди ва бош совринга эга чиқишди.

Европа лигаси. Финал.

"Севилья" - "Бенфика"  0:0 (4:2. пенальтилар серияси)

Турин. "Ювентус-стэдиум" стадиони.

Ҳакамлар: Феликс Брих, Марк Борш, Штефан Лупп (Германия)

"Севилья" – Бету, А.Морено, Каррису, Пареха, Коке, Фасио, Витоло (Фигейраш, 110), Рейес (Марин, 78; Гамейро, 104), Мбиа, Ракитич, Бакка.

"Бенфика"
– Облак, М.Перейра, Луизао, Гарай, Сикейра (Кардосо, 99), Гайтан (Кавалейру, 119), Аморим, Андре Гомеш, Сулеймани (Алмейда, 25), Родриго, Лима. Огоҳлантиришлар: Фасио (11), Морено (13), Сикейра (30) Коке (98), Алмейда (100).

Огоҳлантиришлар: Фасио (11), Морено (13), Сикейра (30) Коке (98), Алмейда (100).


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                             ЯНГИЛАШ


Барчага эътибор учун ташаккур! Соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари!

Бугунги финал ўйинида ҳар иккала жамоа ҳам ғолибликка муносиб эдилар. Лекин "лоторея" баҳсида омад испанияликларга кулиб боқди!

"Севилья" пенальтилар сериясида 2:4 ҳисобида "Бенфика"ни мағлуб этди ва Европа лигаси ғолибига айланди!

8. Грамейро - ГООООООЛ! 2:4!

7. Луизао - ГОООЛ! 2:3!

6. Коке - ГОООЛ! 1:3!

5. Родриго - Бетуууу! 1:2!

4. М`биа - ГОООЛ! 1:2!

3. Оскар Кардозо - Бетууууу! Гол эмас! 1:1!

2. Карлос Бакка зарба ва ГООЛ! 1:1!

1. Лиманинг зарба ва ГОООЛ! 1:0!

Демак пенальтилар серияси бошланмоқда...

Биринчи бўлим "Бенфика" футболчи пенальти тепалди.

Ракитич ва Луизао ҳакамлар билан шу борада гаплашиб олишмоқда...

Жамоа сардорлари билан биргаликда ҳакам ким биринчи пенальти тепишни бошлаб беришини аниқлаб олишмоқда...

Ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланади! 

120+2` Қўшимча таймнинг сўнггиси ҳам якунланди! Учрашув тугади!

120+1` Иккинчи қўшимча бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

120` Сўнгги дақиқа бошланди...

119` "Бенфика"нинг сўнгги ўзгириши. Гайтан ўрнига Иван Кавальеро тушди.

118` "Бенфика" ҳужумга ўтганди. Лекин уларнинг режаси амалга ошмади.

117` Жамоалар жуда эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда. Улар яхшиси "лоторея" орқали ўз ютуқларига ишонишмоқда.

116` Ҳамма нарса пенальтилар сериясига қараб бормоқда...

114` Ўйинда айтарли вазиятлар бўлмаяпти.

112` "Бенфика" энди тўпни бир-бирига узатиб вақтни ўтишини кутмоқда. "Севилья" эса ҳимояга эътиборини қаратмоқда.

110` "Севилья" тўпни ўзида сақлашга уринмоқда.

108` "Бенфика" ҳам, "Севилья" ҳам асосий эътиборини ҳимояда хато қилиб қўймасликка қаратмоқда. Учрашувнинг сўнгги сонияларида тўп ўтказиб юбориб, аламли мағлубиятга учрамасликка интилишмоқда.

107` Агарда ушбу 15 дақиқаликда гол киритилмаса, жамоалар "лоторея" орқали ўз омадларини қидириб кўришади.

106` Иккинчи қўшимча бўлимга старт берилди. Сўнгги тайм!

Биринчи қўшимча бўлим ўз ниҳоясига етди.

105` Биринчи қўшимча таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

103` Марко Марин яқиндагина майдонга тушганди. Энди эса Унаи Эмери ушбу футболчини майдондан олди. Тан олиш керак, ушбу футболчини ўйини қовушмади. Мариннинг ўрнига Грамейро тушди.

102` Бугун ҳар иккала жамоа футболчиларида етарлича имкониятлар пайдо бўлмоқда. Лекин... 

100` "Севилья" жамоасининг қўшимча таймдаги илк ҳужуми. Ажойиб вазият. Бакка яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва кучли зарба йўллади. Унинг зарбаси осмон-у фалакка учиб кетди.... Қандай имконият!

99` Сулеймани ўрнига Оскар Кардозо майдонга тушди. Бу футболчи португалияликлар ўйинини кучайтириши мумкин.

99` "Бенфика" жарима зарбасини амалга оширди. Бету яна жамоаси жонига оро кирди.

97` Жамоалардан энди ҳужумкор футболни кутиб ҳам, талаб ҳам қилиб бўлмайди. Футболчилар толиқиб қолишган ва буёғига хато қилишдан чўчиб ҳаракат қилишади.

95` Футболчилар чарчашгани кўриниб қолмоқда.

94` "Бенфика" ҳужумга отланди. "Севилья" эса тўпни рақибидан олиб қўйди.

92` "Бенфика" фаоллик билан бошлади ва тезда ҳужумга ўтди. Лекин М`биа бу вазиятда ўйин қоидасини бузди деб топди ҳакам ва жарима зарбаси белгилади.

91` Қўшимча бўлимнинг илк тайми бошланди!

Бизни энди иккита 15 дақиқадан иборат бўлган бўлимлар кутиб турибди. Жамоалар бироз дам олишади ва ўйин давом эттирилади.

90+2` Учрашув тугади! Демак финалнинг яна иккита қўшимча таймлари бизни кутмоқда! Асосий вақтга ҳисоб очилмади ва энди ғолиб номини қўшимча иккита таймда аниқлаб олиш имкони мавжуд. Агарда шунда ҳам вазият ўзгармаса, унда бизни пенальтилар серияси кутиб турибди.

90+2` ВУҲҲҲҲҲҲ! Эзикель Гарай!!!!!!!! Бурчак тўпидан сўнг тўп бир нечта футболчига тегиб Гарайнинг оёғи олдига тушди. Гарай эса кучли зарба йўллади ва ноаниқ...

90+1` Феликс Брих учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

90` Сўнгги дақиқа бошланди. Бизни нималар кутмоқда...?

89` Унаи Эмери ва Жорже Жезуш жуда асабий тарзда ўйинни кузатишмоқда.

88` Учрашувнинг асосий вақтига жуда оз вақт қолмоқда. Агарда қайсидир жамоа ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборса, улар учун жуда аламли бўлиб қолиши аниқ... Лекин бу финал!

87` "Бенфика"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми якунланмай қолмоқда. Ҳужумда яна португалияликлар...

85` Эзикель Гарай боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйиши мумкин эди-я?! Бироз ноаниқ...

84` Лиманинг кучли зарбаси ва Бету! Қойил зарба муаллифига ва посбонга ҳам албатта!

83` "Бенфика" Еврокубоклардаги сўнгги еттита финални ютқазиб келмоқда. Бугун Жорже Жезуш шогирдлари ушбу қора анаънага чек қўйишни истаётганларини яшириб ўтиришмади.

82` Бугун ҳимоячилар ва дарвозабонлар хатосиз ўйнашмоқда ва табиийки гол кўрмаяпмиз ҳозирча... Ким биринчи хатога йўл қўяди? Лекин вақт оз қолмоқда. Қайсидир жамоа хатога йўл қўйса, кейин уни тузатиш учун вақт етмай қолиши мумкин.

80` Нималар бўлмоқда? "Бенфика"нинг ҳужуми. Лекин "Севилья" ҳимоячилари қанчадан-қанча зарбаларга тўсиқ қўйишмоқда... Қойил...

79` "Бенфика" ўзининг янги ҳужумини ташкил этиш илинжида олдинга бормоқда.

78` "Севилья"да ўзгариш. Хосе Антонио Рейес ўрнига Марко Марин ўйинга тушди.

76` Витоло "Севилья"нинг ҳужуминин ривожлантирди. Лекин унинг ташкил этган ҳужумини давом эттирадиган футболчи топилмади.

75` Бугунги учрашувда жамоалар ҳимоявий ўйин кўрсатишмоқда деб бўлмайди. Вазиятлар ва ҳужумлар етарлича бўлмоқда. Фақатгина ўша имкониятларни якунлашга келганида футболчиларга бироз аниқлик етишмаяпти. 

73` Асосий вақт якунига тобора оз вақт қолмоқда. Ўйинда эса ҳисоб очилганича йўқ.

71` "Бенфика" гол уришга яна яқин қолганди. Фақат якуний зарбага келганда футболчидан кўра рақиб посбони илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни илиб олди.

69` "Бенфика" устози Жорже Жезуш футболчилардан кўра кўпроқ ҳаракат қилмоқда мураббийлар штаби олдида. Унинг асаблари таранг...

68` Иккинчи бўлим тез равишда ўтиб бораётгандек... Сабаби, ўйин, финал финалга мос тарзда кечмоқда! Жамоалар бирин-кетин ўз хавфли юришларини намойиш этишмоқда. Гол бизни узоқ куттириб қўймаслиги керак.

66` "Севилья" фаол. "Бенифика" ҳам фаол. Фақат голдн дарак йўқ... Ҳужумлар ёмғири эса шаррос қўймоқда...

65` Кариссо ўзининг заргарона зарбаси билан гол уриб, финални безаб бермоқчи бўлди. Лекин унинг "чалқанча" услубида берган зарбаси ўхшамади.

64` Яна Облак билан ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади.

63` Ян Облак! Ажойиб "сейв"! Облак жамоасини голдан қутқариб қолмоқда ва ўзи бироз жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Учрашувни давом эттира оладими? Ёки "Бенфика" иккинчи мажбурий ўзгаришга қўл урадими?

61` "Бенфика" бурчак тўпи тепди ва "Севилья" уни бартараф этди. "Севилья" эса тезкор қарши ҳужум ташкил этди.  Испанияликлар ҳимоячиси бу вазиятда аниқ ҳаракат қилди ва хавфни қайтарди. "Бенфика" шу захоти яна олдинга ўтди.

60` Ҳа, бу финал! Ҳужумлар кетидан ҳужумлар... Айтганимдек иккинчи бўлим умуман бошқача кечмоқда!

59` "Бенфика"нинг ҳужуми бурчак тўпига айланди.

57` Родригонинг зарбаси Бетуга ортиқча қийинчилик туғдирмади.

55` Яна Рейес! Облак ўз ўрнида! "Севилья" жонланди.

54` Хосе Антонио Рейес! Қандай қилиб вазиятдан фойдалана олмади, Рейес?! Яккама-якка вазият, аммо Рейес мўлжалда адашди.

53` Европа лигаси финалини 32 та камера тасвирга олмоқда.

52` Бугун Бету Облакка нисбатан кўпрок тер тўкмоқда.

50` "Бенфика" чинакамига рақиб дарвозаси томон хавф солди. Парехонинг жонбозлиги катта эътирофга лойиқ бўлди! Қойил!

49` "Бенфика"нинг қарши ҳужуми ва ҳужумлари давом этди! Лима, Родриго ва яна Лима! Бету ва Парехонинг жонбозлиги финалда номинал мезбон номи остида ҳаракат қилаётган жамоани муқаррар голдан сақлаб қолди! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!

48` "Севилья" иккинчи бўлимни фаоллик бошлади.

46` Иккинчи бўлим бошланди! Финал давом этади...

Бироз дам оламиз ва танаффусдан кейин футбол байрамини бирга давом эттирамиз! Иккинчи бўлим умуман бошқача бўлиши аниқ!

45` Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

45` Пенальти? Фазиога иккинчи сариқми? Йўқ ҳеч нарса йўқ экан!

45` Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44` Бетудан навбатдаги "сейв" ва яна "сейв"!!!!!!! "Бенфика" уйғонди...

43` Биласизми нима? Гол етишмаяпти бу ўйинга... Финалдаги муҳит зўр. Финал байрамидаги асосий "таом" гол керак...

41` "Бенфика" ниҳоят ҳужум ташкил қилди. Луизаонинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ.

39` Тиниб-тинчимас Карлос Бакка! "Севилья"нинг ҳужуми ва "Бенфика" жарима майдончаси ичида тартибсизлик. Лекин Бакка тўпга зарба беришга улгурмади. Хавфли вазият-у, фақат зарба етишмади. "Бенфика" бироз уйқуга кетгандек...

37` "Севилья"нинг чап қанот ҳимоячиси Морено ҳужум чизиғида ўнг қанотда пайдо бўлди ва дарвоза томон зарба йўллади. Облак эса тўпни ушлаб олди.

35` Иван Ракитичнинг одатий тўп узатмаларини португалияликлар пайқаб қолишмоқда. Карлос Баккага етарли вазиятлар пайдо бўлмаяпти. Уни Луизао бошчилигидаги ҳимоячилар жуда яхши қўриқлашмоқда.

34` Сўнгги дақиқаларда "Бенфика" майдондан йўқолиб қолгандек. Уларни фақат ўз жарима майдончалари олдида кўришимиз мумкин.

33` Кичик қоида бузилишлари жуда кўп қайд этилмоқда. Жамоалар ҳам, ҳакам ҳам асабий...

32` Иван Ракитич иложи борича фаолроқ ҳаракат қилишга уринмоқда. Лекин унинг ҳаракатлари ҳозирча самара келтирмаяпти. "Бенфика" ҳимояда ишончли тўп сурмоқда.

30` Ҳакам фақат "Севилья" футболчилари ранжитавераманми дедида, чўнтагидаги сариқ карточкани "Бенфика" аъзоси Сикейрага кўрсатиб қўйди. Кейинги сафар қизилни кўрсатиши мумкинлигига ишора бу.

28` Хосе Антонио Рейес деган футболчи эсларингда-а? "Арсенал" мухлислари ушбу футболчини яхши танишади. Ҳозир айнан шу футболчига нисбатан "Бенфика" аъзоси ўйин қоидасини бузганди.

26` "Севилья"ни олдинда ўйлаган режаси амалга ошмади. Энди "Бенфика" рақиб дарвозасига йўл топиш мақсадида олдинга бормоқда.

25` "Бенфика" футболчиси Сулеймани финални оҳиригача ўйнаб тугата олмади. Жароҳати безовта қилгани боис, унинг ўрнига Алмейда майдонга тушди. Мажбурий ўзгариш руй берди.

24` Унаи Эмери шогирдларига ҳаммаси жойида деб айтмоқда. Демак ҳозирча ҳаммаси Эмери режаси бўйича кетмоқда десак бўлади.

22` "Севилья" тартибли ақллироқ футболни танламоқда. "Бенфика" тажовузкорроқ ўйин услубини маъқул деб топмоқда. Табло эса ҳозирча ҳеч кимнинг фойдасига ишлагани йўқ.

20` Испанияликлар секин-аста учрашувдаги устунликни ўз қўлларига олишга уринишмоқда. Тўп назорати ҳозирда "Севилья" жамоасида.

18` "Севилья" ўйинни ўз жарима майдончаси атрофидан узоқлаштиргандек бўлди. Лекин "Бенфика" ортга қайтмоқчи эмас...

16` Устунлик сўзсиз "Бенфика" тарафида.

15` "Севилья" жарима зарбасидан сўнг ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиши мумкин эди. Лекин испанияликлар посбони Бету бу вазитда жамоаси жонига оро кирди. Қойил!

14` Гарай!!!! Бету!!!! "Бенфика" босимни кучайтирмоқда. Ҳужумлар, бурчак тўплари ва жарима зарбалари...

13` Финалдаги иккинчи сариқ карточка ҳам "Севилья" ҳимоячисига насиб этди. Алберто Морена бу сафар рақибига нисбатан қоидани бузди. Қолган дақиқаларда испаниялик ҳимоячилари эҳтиёткорроқ ҳаракат қилишлари талаб этилади. 

12` "Севилья"нинг аргентиналик ҳимоячиси Фазиога огоҳлантириш кўрсатилди. 

11` "Бенфика" футболчиси Сикейрага тиббий ёрдам кўрсатилди.

10` "Севилья" энди фаоллашди. Яна бир ҳужум. Лекин бу вазиятда Карлос Бакка ҳимоячилардан илгарилаб кетгани сабабли ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

9` Ҳозирча шуни айтиш мумкинки, финал ўйини эканлигини ҳар иккала жамоа футболчилари тўлиқ ҳис этишмоқда ва аввало эҳтиёткорроқ футбол кўрсатишни мақсад қилишган. Лекин шу билан бирга ҳар иккала жамоалар ҳужумга боришдан қўрқишмаяпти... Финалга мос старт!

7` Уҳҳҳҳ! Асабий ўйин! Ҳар иккала жамоа вакиллари ҳам ҳозирча ҳаяжонни енгиб ўта олишгани йўқ. "Севилья" энди ҳужум ташкил этди. Карлос Баккага яхши вазият юзага келганди. Лекин португалиялик ҳимоячилар аниқ ҳаракат қилишди ва хавфни қайтаришди.

6` "Севилья" жамоаси ҳимояланиш билан банд. Португалияликлар ўтган йилги финалда бўлгани каби ўйинни ҳужумкорлик билан олиб боришмоқда.

5` "Бенфика" хавфли ҳужум уюштирди! "Севилья" посбони тўпга биринчи бўлиб улгурди ва дарвозаси олдида мавжуд бўлаётган вазиятни бартараф этди. Португалиялар очиқ ўйин кўрсатишни бошлашди...

3` "Севилья" жамоаси футболчиси ўйин қоидасини бузди. "Бенфика" ўз жарима майдончаси олдидан ҳужумни бошлаши мумкин.

1` Учрашув бошланди! Финал бошланди!

Ўйин бошланишига барча нарса шай...

Жамоалар Европа лигаси мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди...

Бугун "Бенфика" учун ҳам, "Севилья" учун ҳаёт-мамот ўйини...



"Ювентус-стэдиум"да эса финал ўйинига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда...

Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда...

Жамоаларнинг бошланғич таркиби маълум бўлди.

Европа лигаси финал ўйинини "НТВ-ПЛЮС Футбол" канали орқали томоша қилишингиз мумкин.

"Севилья" жамоасига ажратилган кийиниш хонаси

"Бенфика" жамоаси учун ажратилган кийиниш хонаси

Кўриб турганингиздек, ҳар иккала жамоа ҳам финал йўлланмаси учун машшақатли йўлни босиб ўтишдива эндиги ҳал қилувчи учрашувда аниқ ҳаракат қиладиган ва тартибли футбол кўрсатадиган жамоа ғолиб чиқиши мумкин. Финалда, умуман футболда омадга ҳам кўп нарса боғлиқ. Бугунги беллашувдан кейин нисбатан омадли жамоа бош совринни ўз юртига олиб қайтиши мумкин. Ҳар иккала жамоага ҳам омад тилаб қоламиз! Асосийси, бизга юқори даражадаги футбол-театрини намойиш этиб беришса бўлгани! Ҳақли ва кучли жамоа ғалаба қозониш тарафдоримиз!

"Севилья"нинг энг асосий рақиби сифатида яна бир Португалия жамоаси ҳисобланмиш "Порту" клубини тилга олиш мумкин. Португалияда бўлган ўйинда "Порту" кичик ҳисобда (1:0) ғалаба қозонганларига қарамай, испанияликлар ўз майдонларида рақибларини (4:1) ҳисобда тор-мор келтиришни уддасидан чиқишди. "Севилья" яна шунингдек финал қадар икки ҳамюртлари "Бетис" ва "Валенсия" каби жамоаларни турнирни эрта тарк этишларига замин яратди.

"Бенфика"нинг финалгача бўлган йўлдаги энг асосий рақиби бу ушбу кун финал ўйини ўтказилаётган шаҳар ва стадион мезбонлари "Ювентус" жамоаси бўлди. Португалияликлар Антонио Конте жамоасини ўз майдонларидаги баҳсда (1:0) мағлуб этишди ва туриндаги учрашувда ҳисоб очилмади. Шу тариқа улар яна "Ювентус стэдиум"да бўладиган ҳал қилувчи баҳсга чиптани қўлга киритишди.

Ҳар иккала жамоалар финалгача бўлган машаққатли йўлни муносиб тарзда босиб ўтишди ва ҳал қилувчи баҳсга энди барча куч-ғайратларини сарфлашга тайёргарлик кўришмоқда. Ким ғолиб чиқишидан қатъий назар, бизни ажойиб ва ғаройиб футбол беллашуви кутиб турибди.

Бизни камида 90 дақиқалик футбол байрами кутиб турибди. Италиянинг Турин шаҳрига бугун барчанинг диққат эътибори қаратилган. Бир неча дақиқалардан сўнг, Европа лигаси бош соврини учун баҳс бошланади!

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Европа лигаси финал беллашувида бош соврин учун Испаниянинг "Севилья" ҳамда Португалия гегемонларидан бири "Бенфика" клублари ўзаро кураш олиб боришади. Ўйлаймизки, жамоалар юқори сифатли футбол намойиш этиб беришади.

Европа лигаси финал беллашувини Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзда шарҳлаб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика