Latest news

09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  0 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  4 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  24 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири News

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири

"Ал-Жаиш” футболчилари аэропорт худудини тарк этишиб, автобусга жойлашишди ва маълум вақт ўз юкларини кутиб ўтиришди.
Фурсатдан фойдаланиб, қатарликларнинг осиёлик легионери Сеул Ки билан қисқача суҳбатлашдик.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нималар биласиз?
- Шуни биламанки, “Бунёдкор” Осиёда ўз ўрнига эга ва қитъанинг энг кучли жамоаларидан бири.

- “Қалдирғочлар”нинг футболчилари ҳақида ҳам маълумотга эгамисиз?
- Ном жиҳатдан аниқ кимнидир ажратиб ўта олмайман. Бироқ икки йил олдин “Ульсан Хёнде” таркибида “Бунёдкор”га қарши ўйнаганим эсимда. Ўшанда Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финали эди. “Бунёдкор”ни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эдик. Жамоа таркибида маҳоратли футболчилар бор.

- Бу йил Ўзбекистон вакили “Насаф” дарвозасига учта тўп киритдингиз. “Бунёдкор” билан баҳсда ҳам осон ўйин кутяпсизми?
- Бизда мавсум якунланиб бормоқда. “Насаф” билан ўйин арафасида “Ал-Жаиш” жуда кучли тайёргарликка эга эди. Ўзбекистонликлар эса ҳали расмий ўйин ўтказишмаганди. Шу боисдан ҳам рақибни осонлик билан енгдик. Аммо гуруҳ босқичида бундай енгил ўйинлар бўлмаслиги аниқ. Қолаверса, биз сафарда, кимсан – “Бунёдкор” билан ўйнаймиз. Айнан шу жиҳат бизга қийинчилик туғдиради.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика