Latest news

13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  1 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  12 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  1 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  15 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  14 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1

Сетьен: “VAR туфайли ғалаба қозондик” News

Сетьен: “VAR туфайли ғалаба қозондик”

“Барселона” устози Кике Сетьен жамоасининг Ла Лига 27-тури доирасида “Реал Сосьедад” (1:0) устидан қозонган ғалабасига тўхталди.

“Баҳс оғир бўлишини билардик – рақиб қаторасига олти ўйиндан буён ғалаба қозониб келаётганди. Бу ғалабаларнинг бири “Бернабеу”да қўлга киритилганди. “Реал Сосьедад” Испания кубоги финалчиси, улар тўпни жуда яхши назорат қилишади, таркибда яхши футболчилар жамланган.

Агар алоҳида вазиятларни ҳисобга олмасак, биз тўпни ўз назоратимизда сақлаб турдик. Баъзида бизнинг дарвозамиз олдида муаммолар юзага келди, аммо биз ҳам рақиб жарима майдончаси ичида кўплаб хавфли ҳужумларни ташкил этдик. “Барселона” VAR тизими боис ғалаба қозонди. Пеналти белгиланган вазият менга яхши кўринмади, чунки захира ўриндиғи вазиятдан анча узоқда жойлашган.

Яққол гол киритиладиган вазият яратиш учун сабр билан ҳужум ташкил этиш керак. Баъзида биз жудаям шошамиз ва бу бизни мағлубиятга етаклайди. Аммо рақиб бизга босим ўтказиб, олдинга ўтар экан, уларда бўш зоналар пайдо бўлади ва биз бундан унумли фойдаланишга уринамиз. Янада яхшироқ бўлишга интилаяпмиз, аммо бу осон иш эмас.

Бизда кучли ва руҳан чиниққан жамоа бор. Бу менга ёқадиган жиҳат. Биз оғир ўйинда ғолибликка эришдик ва энди “Реал”ни ҳам таслим этишимиз керак”, дея Сетьеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Баскликларга қарши беллашувда “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг пеналтидан киритган голи каталонияликларга ғалаба келтирди. Ўша вазиятда тўп “Сосьедад” ҳимоячиси Робен Ле Норманнинг қўлига тегди. Ҳакам аниқ қарорга келиш учун VAR тизимига мурожаат қилди ва вазиятни қайта кўриб чиқиб, меҳмонлар дарвозасига пеналти белгилашга қарор қилганди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика