Latest news

16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  0 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  2 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  5 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  5 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  5 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  5 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  19 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2

Сетьен: “Барса” қўлидан келган барча ишни қилаяпти, аммо... News

Сетьен: “Барса” қўлидан келган барча ишни қилаяпти, аммо...

“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен Ла Лига 36-турида “Вальядолид” (1:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Ўйин охирида ташаббусни рақибга топшириб қўйишимиз бу жисмоний ҳолатимиз билан боғлиқ. Биз янада яхшироқ натижа учун бор куч билан ҳаракат қилаяпмиз, аммо “Реал” барча учрашувларда ғалаба қозонишда давом этмоқда.Учрашув охири асабий кечди. Бу бизнинг биринчи бўлимдаги вазиятларни голларга айлантира олмаслигимиз билан боғлиқ. 

Биз “Вальядолид” бешта ҳимоячи билан ҳаракатланишини кутгандик. Биз ҳам шундай тактикани танлаб, уларга қанотлар орқали босим уюштиришни режа қилгандик. Агар улар Бускетсни “ёпиб” қўйишса, марказий ҳимоячилардан бири орқали ҳужумга отланишни мақсад қилгандик. 30-35 дақиқагача ўйин ажойиб кечди ва ўшангача ҳисобни йириклаштириш имконияти ҳам бўлди. Чарчаш туфайли иккинчи бўлимда кўп вазиятларда рақибга имкониятни бой бердик ва ҳимояланишга мажбур бўлдик. 

Ўтган ўйиндан 72 соат вақт ўтиб, кейинги баҳсни ўтказишга мажбур бўлаяпмиз. Ҳаво иссиқ ҳам эди. Айрим ўйинчиларимизда чарчаш аломатлари яққол кўзга ташланди. 

Гризманн ўзини яхши ҳис қилмаганлиги учун алиштиришларини сўради. Ўзгариш мантиқан тўғри. У кетма-кет бешта ўйиндан буён майдонга тушмоқда ва у дам олиши лозим эди. Месси нима учун алмаштирилмади? Ҳисоб қалтис эди. Агар бошқача ҳисоб бўлганида, кўплаб футболчиларга дам бериларди”, деди мураббийи.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика